Тадбиркорлик асослари


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси

ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
мижозларининг ишончини қозонади. Ўз бизнесини мустақил очиш учун 
кўплаб турли сабаблар мавжуд: мустақил қарор қабул қилиш, эркин ва 
мустақил бўлиш, катта муваффақиятларга эришиш нияти ёки ишсиз 
қолмаслик ҳоҳиши.
Тадбиркорлик фаолияти кўйидагиларни ҳам ўз ичига олади. 
- Юридик шахс сифатида доимий асосда тадбиркорлик фаолияти 
билан шуғулланувчи жисмоний шахс;
- Юридик шахс бўлмасдан доимий асосда тадбиркорлик фаолияти 
билан шуғулланувчи жисмоний шахс;
- Пухта ўйлаб тузилган, ишлаб чиқилган амалий чоралар асосида 
иш тутувчи шахс ҳисобланади. 
Бундан ташқари тадбиркорлик – бу қонун ҳужжатларига мувофиқ 
даромад олишга қаратилган ташаббускор фаолият ҳисобланади. 
Ўз бизнесини яратиш – бу жуда мураккаб ва қийин иш, бу 
жараённи сиз ўзингиз босиб ўтасиз. Биз эса фақат бир неча маслаҳат ва 
таклифлар беришимиз ҳамда назарий асос билан таништиришимиз 
мумкин, холос. 
Тадбиркор бўлиш – маблағ топиш, ташкиллаштириш, бошқариш, 
уларни сарфлаш, таваккал қилиш ва жавоб бериш, яъни ноаниқ 
шароитларда мустақил қарор қабул қилиш ҳамда бунга шахсан жавоб 
бериш.
Тадбиркор бўлиш – бу оғир, шу билан бир қаторда қониқиш ва 
сезиларли миқдордаги фойда келтирадиган меҳнат. Сизнинг ишингиз 
ўзингиздан жиддий масъулият ва жуда кўп вақтни талаб этади, бироқ шу 
билан бирга сизга тўла эркинликни ҳадя этади. Буларнинг барчасини 
амалга ошира олиш учун, сиз бир қатор фазилат ва кўникмаларга эга 
бўлишингиз керак. Сиз уларнинг айримларига эгасиз, қолганларини эса 
тинимсиз шуғулланиш ҳамда машқлар ёрдамида эгаллайсиз.


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси

ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
Тадбиркорлик фаолияти даромад топишнинг бир қатор йўлларини 
ўз ичига оламайди. Булар жумласига кўйидагиларни киритиш мумкин. 
- Ёлланиб ишлаш орқали пул топиш;
- Ерни ижарага бериб пул топиш;
- Пулни банкка қўйиб, фоиз кўринишида даромад топиш;

Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling