Тадбиркорлик асослари


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси

ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
аҳамиятини инобатга олган ҳолда, республикамизда уни қўллаб-
қувватлаш ҳамда ривожлантириш бўйича бир қатор тадбирлар 
босқичма-босқич амалга оширилмоқда. 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, айнан кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорлик дунёда молиявий-иқтисодий инқирозининг 
салбий оқибатларини бартараф этишда энг самарали роль ўйнайди, 
хусусан аҳоли бандлигини таъминлаш, унинг тушум маблағлари 
ортишининг муҳим омили ҳисобланади. Энг аввало, ёшларга хос 
тадбиркорлик ва ташаббускорлик тадбиркорлик фаолиятида ўз ўрнини 
топмоқда, ўз бизнесини ташкил этиш ва ҳамда ривожлантиришда 
қўлланилмоқда. Мазкур ўқув қўлланма, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти томонидан 2020 йил 25 декабрь куни ўтказилган 
«Ўзбекистон ёшлари форуми»да ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва 
тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу 
орқали уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бандлигини 
таъминлаш бўйича қўллаб-қувватланган «Ҳар бир тадбиркор - ёшларга 
мададкор» ташаббуси асосида “Ёшлар:1+1” дастури доирасида ишсиз ва 
уюшмаган ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида 
ташкил этиладиган ўқув курсларида фойдаланиш учун ишлаб чиқилган. 
Ушбу ўқув қўлланма, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 
ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети 
томонидан 
тайёрланган. Ўқув қўлланмада аввалдан маълум ишлар мослаб 
сараланган, хусусий бизнесни ташкил этиш бўйича назарий ва амалий 
материаллар 
келтирилган. 
Унда 
тадбиркорлик, 
бизнесни 
шакиллантириш ва ривожлантириш, корхонаси рўйхатдан ўтказиш, 
бизнес режа, маркетинг, менежмент, солиққа тортиш, молиялаш, 
бухгалтерия ҳисоби, тадбиркорликнинг психологиг қирралари ва 
бошқаларга тегишли кенг миқёсидаги саволлар қамраб олинган. 



Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling