Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
54
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
Акциядорлик жамияти қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда,
улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши назарда тутилган ҳужжатлар
талаб этилмайди.
Устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг)
бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш
амалга оширилган тақдирда тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан
ўтказувчи орган масъул ходими хабарнома олганидан сўнг тақдим
этилган ҳужжатларни рад этиш учун асослар мавжуд эмаслиги юзасидан
кўриб чиқиши ва қайта ишлаши шарт.
Тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул
ходими устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг)
бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш учун
қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сўровномани кўриб
чиқиш ва қайта ишлаш учун:
маълумотлар ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ бўлган тақдирда, Тизим воситасида Реестрга киритиладиган
ёзувни шакллантиради ва киритилишини тасдиқлайди;
маълумотлар ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига
номувофиқ бўлган тақдирда, Тизим тегишли қоидаларга асосан
ҳаракатларни бажаради. Якка тартибдаги тадбиркор ёлланма ходим
олишга ҳақли.
Бугунги кунда, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият турига
қараб 1 нафардан 3 нафаргача ишчи ходим қабул қилади.
Ҳар бир мамлакат иқтисодиётида ишлаб чиқариш фаолияти билан
шуғулланаётган корхона савдо фаолияти билан шуғулланиши рухсат
этилади. Якка тартибдаги тадбиркор қишлоқ хўжалиги соҳаси билан
шуғулланиши мумкин.
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
55
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
5-БОБ.
МАРКЕТИНГ ВА МАҲСУЛОТЛАРНИ САМАРАЛИ СОТИШ ВА
Do'stlaringiz bilan baham: |