Тадбиркорлик асослари


ҲАМДА УШБУ ЖАРАЁНЛАРДА (РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ)


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet44/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

ҲАМДА УШБУ ЖАРАЁНЛАРДА (РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ) 
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
 
5.1. Тадбиркорлик фаолиятида маркетингнинг аҳамияти. 
5.2. Тадбиркорлик фаолиятида бозор сегментациясининг 
моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари. 
5.3. Бозор имкониятларида бизнесдаги кучли томонларнинг 
мувофиқлиги. 
 
5.1. Тадбиркорлик фаолиятида маркетингнинг аҳамияти 
 
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида қарор қабул қилиш ва 
уни ишлаб чиқишда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг самарали 
воситаси ҳамда асоси бўлиб маркетинг ҳисобланади. Маркетинг 
элементларининг пайдо 17 асрнинг ўрталарига бориб тақалади. Бу 
давргача товарларни натурал айирбошлашни турли шакллари пайдо 
бўлади, кейинчалик маркетинг фаолиятини биринчи элементлари, яъни 
реклама, нарх, сотиш кабиларни ривожланиши кузатилди. 
Маркетинг тушунчаси бозор соҳасини ҳар қандай фаолияти билан 
боғлиқдир, шу боис маркетинг сўзини таржимаси ва келиб чиқиши 
келтирилади (инг. Маркет – бозор, инг – фаол, фаолият, ҳаракат 
маъносини англатади). 
Маркетинг бу нафақат фалсафа, фикрлаш тарзи ва иқтисодий 
тафаккур йўналиши, аммо айрим фирма, компания, тармоқ ва бутун 
иқтисодиёт бўйича амалиёт фаолияти ҳамдир.
Қуйида маркетингнинг асосий категориялари берилган.
Муҳтожлик – кишини бирон бир нарсани етишмаслигини ҳис 
этишидир. 


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
56 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
Эҳтиёж – индивид шахснинг маданий даражасига асосан махсус 
шаклга муҳтожликдир. 
Талаб – бу харид қувватига эга бўлган эҳтиёж. 
Товар – бу эҳтиёжни ёки муҳтожликни қондира оладиган ҳамда 
бозорга эътиборни тортиш, сотиб олиш, ишлатиш ёки истеъмол қилиш 
мақсадида таклиф этилган барча нарсалардир.
Маркетингни моҳияти истеъмолчилар талабига мос, товарни 
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ва унга талаб, ишлаб чиқариш 
имкониятларини мўлжаллашдан иборат. Бунда фаол маркетингдан 
самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Маркетинг фалсафий 
маънода фикрлаш тарзини мужассамлаштиради. 
Умуман олганда, маркетингга қуйидагича таъриф беришимиз 
мумкин: маркетинг - эҳтиёж ва муҳтожликни айрибошлаш орқали 
қондиришга қаратилган инсон фаолиятининг туридир. Маркетинг 
вужудга келишининг асосий сабабларидан бири бу ишлаб чиқариш 
ҳажмининг ортиб бориши, янги тармоқларнинг вужудга келиши, товар 
турларининг кўпайиши ва тадбиркорлар ўртасида маҳсулотни сотиш 
муаммосининг вужудга келишидир. 
Маркетинг қуйидагиларни ўргатади: 
 
бозорни ўрганишни; 
 
уни тақсимлашни; 
 
товарларни жойлаштиришни; 
 
маркетинг сиёсатини олиб боришни; 
 
товар сиёсатини; 
 
нарх сиёсатини; 
 
тақсимот сиёсатини; 
 
силжитиш (йўналтириш) сиёсатини; 
 
юксалиш, қўшимча хизматларни (Plus) - (бунга марка, сотишдан 
кейинги хизмат, кафолат ва техник ёрдам, етказиб бериш, ассортимент, 
шахсий истеъмол ва бошқаларни киритиш мумкин). 



Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling