Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
56
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
Эҳтиёж – индивид шахснинг маданий
даражасига асосан махсус
шаклга муҳтожликдир.
Талаб – бу харид қувватига эга бўлган эҳтиёж.
Товар – бу эҳтиёжни ёки муҳтожликни қондира оладиган ҳамда
бозорга эътиборни тортиш, сотиб олиш, ишлатиш ёки истеъмол қилиш
мақсадида таклиф этилган барча нарсалардир.
Маркетингни моҳияти истеъмолчилар талабига мос,
товарни
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ва унга талаб, ишлаб чиқариш
имкониятларини мўлжаллашдан иборат.
Бунда фаол маркетингдан
самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Маркетинг фалсафий
маънода фикрлаш тарзини мужассамлаштиради.
Умуман олганда, маркетингга қуйидагича
таъриф беришимиз
мумкин: маркетинг - эҳтиёж ва муҳтожликни айрибошлаш орқали
қондиришга қаратилган инсон фаолиятининг туридир. Маркетинг
вужудга келишининг асосий сабабларидан бири бу ишлаб чиқариш
ҳажмининг
ортиб бориши, янги тармоқларнинг вужудга келиши,
товар
турларининг кўпайиши ва тадбиркорлар ўртасида маҳсулотни сотиш
муаммосининг вужудга келишидир.
Маркетинг қуйидагиларни ўргатади:
бозорни ўрганишни;
уни тақсимлашни;
товарларни жойлаштиришни;
маркетинг сиёсатини олиб боришни;
товар сиёсатини;
нарх сиёсатини;
тақсимот сиёсатини;
силжитиш (йўналтириш) сиёсатини;
юксалиш, қўшимча хизматларни (Plus) - (бунга марка, сотишдан
кейинги хизмат, кафолат ва техник ёрдам, етказиб бериш, ассортимент,
шахсий истеъмол ва бошқаларни киритиш мумкин).