Тадбиркорлик асослари
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Download 5.1 Kb. Pdf ko'rish
|
рисола 24.04.2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 60 ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
59 ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА ехтиёжларига жуда мос келадиган мақбул мезон товарни бозорда жойлаштириш масалаларига умуман тўғри келмаслиги мумкин. Мабодо муайян мезон харидорлар Ўртасида пайдо бўлган фарқларни изоҳлаб беришга имкон бермаса, унда бошқа мезонни киритиш ва бу фарқларни равшан аниқлашга қадар тадқиқотларни давом эттириш лозим. Бозорни сегментлаш орқали, хўжалик юритувчи субъект қуйидаги мақсадларни кўзлайди: истеъмолчиларни ҳохиш ва талабини максимал равишда ҳисобга олиш; товарни (хизматни) ва хўжалик юритувчи субъектни рақобатбардошлигини таъминлаш; хўжалик юритувчи субъектни ҳаражатларини оптималлаш- тириш; хўжалик юритувчи субъектни маркетинг стратегиясини самарадорлигини ошириш; рақобатчилардан холис бўлган сегментларга кетиш. Сегментлашнинг асосий мақсади бозордаги хатти-ҳаракатларни ўрганиб, уларнинг образини (моделини) ва келажакдаги эҳтиёж талабларни тасаввур қилишдан иборат. Макросегментлаш бозорларни ҳудудлар, мамлакатлар бўйича уларнинг саноатлашувига қараб бўлишни кўзда тўтади. Микросегментлаш эса бир мамлакат истеъмолчиларини янада батафсилроқ мезонлар бўйича гуруҳларга бўлади. Бозор сегментациясининг тамойиллари қуйидагилардир: Географик тамойил; Психографик тамойил; Демографик тамойил; Хулқ-атвор тамойили; Холат тамойили. Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 60 ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА Географик тамойил орқали бозорни жойлашуви, аҳолининг сони ва зичлиги, тижорат фаолиятининг тузилиши, регионни ривожлани динамикаси, инфляция даражаси, ҳуқуқий чеклашлар ҳисобга олинади. Психографик тамойил натижасида ҳаёт тарзи, шахснинг типи, жамоат ҳолати каби ҳисобга олиниб, турмуш тарзи шахснинг ўз фаолиятида, қизиқишларида, катъиятида ва эътикодларида ўз аксини топади. Шахснинг тури эса ҳаётдан мамнун, меланҳолик, ўзгалардек иш курувчи, ўзбилармон ва бошқа ҳислатларда бўлиши мумкин. Демографик тамойилларда оилани сони ва сифат таркиби, оиланинг ҳаётийлик цикли босқичи, даромадлилик даражаси, машғулот тури, маълумоти, миллати кабилар инобатга олинади ҳамда бозор сегментациясининг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. Хулқ-атвор тамойили орқали харид қилишга йўл, фойдаланувчи мақоми, истеъмол жадаллиги, боғланиб қолиш даражаси, товар ҳақида маълумот бериш, товарга бўлган муносабати ҳисобга олинади. Хориждан олиб кирилган ва давлат томонидан бож тўламаслик учун ҳуқуқ берилган маҳсулотлардан ташқари барча маҳсулот учун бож тўлаш мажбурий ҳисобланади. Бу ўринда савдо фаолиятини юритадиган тадбиркор ишлаб чиқариш мақсадларида амалдаги қонунчилик асосида қўшимча фаолият билан шуғулланиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатдан Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўтказилади. Корхоналар ва ташкилотлар реестрини Статистика органлари томонидан юритилади. Ихтирочилик ва ижодий, илмий муаллифлик ҳуқуқларини Интеллектуал мулк агентлиги патентлайди. Бундан ташқари Савдо- саноат палатаси Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Шунингдек Геология соҳасида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун лицензия Геология қўмитаси томонидан берилади. Мамлакатдаги барча банклар тизимини бошқариш ва назорат |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling