Тадбиркорлик асослари


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet40/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
50 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
тадбиркорлик субъектлари тоифасига киради. Хусусий боғчалар 
тадбиркорлик субъекти ҳисобланади.
Давлат рўйхатидан ўтишда оила аъзоларининг қариндошлик 
даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар тадбиркорлик фаолиятининг 
Оилавий корхона шакли учун талаб қилинади. 
Тадбиркорлик фаолиятини электрон тизим орқали қуйидагилар 
амалга оширилади: 
 
давлат рўйхатидан ўтказиш; 
 
қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилаётган 
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш; 
 
қайта рўйхатдан ўтказиш; 
 
давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун 
давлат божини тўлаш; 
 
рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани эркин 
олиш; 
 
якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатиб 
туриш ва тиклаш тўғрисида ариза топшириш; 
 
рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг 
белгиланган тартибдаги ҳамкорлиги; 
 
рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларни
шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларини тадбиркорлик 
субъектининг манзили (жойлашган жойи, яшаш жойи) ўзгарганлиги 
тўғрисида хабардор қилиш хисобланади. 
Бугунги кунда, Тадбиркорлик субъектларини fo.birdarcha.uz 
электрон портали орқали ҳужжатларни расмийлаштирилиши амалга 
оширилмоқда. Тадбиркорлик субъекти юридик шахс сифатида ташкил 
этиш учун фирмани номлаётганда фирма номида акс этиши учун 
куйидагиларни амалга ошириш керак: 
 
Давлатнинг расмий номи; 


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
51 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
 
Халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар номи; 
 
Нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ 
номи келтирилган.
Корхона устав фондини ташкил қилувчилар корхона таъсисчилари 
ҳисобланади. Масъулияти чекланган жамият шаклидаги корхона 
таъсисчилари 50 нафар бўлиши белгиланган. Юридик шахс ташкил 
қилинганда корхона таъсис ҳужжати корхона устав капитали 
иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини акс эттирган ҳужжат 
ҳисобланади. Тадбиркорлик субъекти фирмасини номлашда бошқа 
тадбиркорлик субъектига тегишли фирма номидан фойдаланиш 
Ўзбекистон Республикасининг “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунига 
асосан таъқиқланади.
Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга 
ошириб бўлмайди, бу фаолият ноқонуний тадбиркорлик фаолиятига 
киради ва бунинг учун қонунчиликда тегишли жавобгарликлар 
кўрсатилган. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, кичик корхоналар 
тоифасига ҳисобот давридаги ходимларнинг ўртача сони 25 нафардан 
ошган корхоналар киради. Хусусий тадбиркорнинг якка тартибдаги 
тадбиркордан фарқли жиҳати исталганча ёлланма ишчи кучи жалб этиш 
имкониятига эгалигидир.
Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятининг афзаллик жиҳати 
қатъий белгиланган солиқ тўлаши ҳисобланади. Якка тартибдаги 
тадбиркор юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтиши мумкинми 
эмас. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг барчаси юридик шахс ташкил 
этмаган ҳолда фаолиятини амалга ошириши шарт. 
Шунингдек, мавсумий фаолият юритадиган якка тартибдаги 
тадбиркор Давлат хизматлари маркази ва солиқ органларини хабардор 
қилиш орқали фаолиятини вақтинчалик тўхтатиши кейинчалик худди 
шу тартибда фаолиятини давом эттириши мумкин.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, қишлоқ хўжалиги соҳасида 
ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мумкин. Шунингдек, 



Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling