Тадбиркорлик асослари


  ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet37/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

46 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси қайта ташкил 
этилаётган юридик шахсларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига 
нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар 
баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги 
қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак — қайта ташкил этиш йўли 
билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари учун. 
Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг 
ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, унда янгидан пайдо 
бўлган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўз 
кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар 
бўладилар. 
Ариза берувчи таъсис ҳужжатларини ўз ихтиёрига кўра қонун 
ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда намунавий шакллар 
асосида ёки бошқа шаклларда расмийлаштириш ҳуқуқига эга. 
Сўровномага илова қилинаётган ҳужжатлар электрон ҳужжат 
шаклида бўлиши керак. Рўйхатдан ўтказувчи органга сўровномани 
қоғозда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг «PDF» (portable document 
format) форматида сканер қилинган нусхалари шаклида илова қилган 
ҳолда жўнатишга йўл қўйилади. 
Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун 
юборилган сўровномалар: 
 
икки ва ундан ортиқ муассислари бўлган тадбиркорлик 
субъектлари — юридик шахсларда муассиснинг сўровномада 
кўрсатилган электрон почта манзилига Тизим томонидан юборилган 
хабарнома ва унинг муассислигини Ягона идентификациялаш тизими 
орқали идентификациялашни тасдиқлаш йўли билан ҳар бир 
муассиснинг муассислар таркибига киритилганлигига розилиги мавжуд 
бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар 
бундан мустасно; 


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси

Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling