Тадбиркорлик асослари


  ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet48/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

62 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
 
Threads (хавф-хатарлари) бозорда эгаллаб турган жойи 
кўринишини айтиш мумкин 
Пухта стратегияга эга бўлганлар барча мақсадлари, контекстлари 
ва бизнес сиёсатида барча элементларни SWOT билан уйғунлаштириш 
учун имконият излайдилар. Кўпгина омадли тадбиркорлар ўз 
муваффақиятларини бозорнинг ҳақиқий эҳтиёжларини аниқлаб 
олганликлари билан боғлашади, шу билан бирга улар потенциал 
харидорлар ва бозор имкониятлари билан бирга, ўзларининг кучли 
томонларидан ҳам омилкорлик билан фойдаланадилар. Сотувчининг ўз 
профессионал стратегиясидан кўзланган мақсади “жойида ўтирувчи” 
тадбиркор кўзлаган мақсад билан бир хил: ўйлаш, тузиш, ишлаб чиқиш 
(ёки сотиб олиш) ва маҳсулотни бозорда сотиш, қисқаси:
 
харидорнинг ҳақиқий эҳтиёжларини қондириш;
 
бизнеснинг реал-кучли томонларини ишга солиш каби.
Бозорни ўрганиш стратегияси. Тадбиркорлик фаолиятида олиб 
борилаётган изланишлар натижасида умумий бозор учун маркетинг 
тадқиқотларини алоҳида гуруҳлар учун ўтказиш мақсадга мувофиқдир. 
Ушбу изланишлар асосан “Мақсадли бозор” деб юритилади. Тадбиркор 
учун бозорни ўрганишга йўналтириладиган молиявий маблағлар 
чегараланган. Шунинг учун мақсадли бозорни ўрганиш, тадқиқ қилиш 
жараёнида асосан бир ёки бир неча бозор сегментларига нисбатан 
маркетинг тадқиқотларини олиб бориш мақсадга мувофиқ. Бозорни 
ўрганишнинг 
бундай 
усули 
маркетинг 
фаолиятида 
кўпроқ 
истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш, талабни қондириш ва бозор ҳажмига 
ўз улушини оширишдан иборат. Тадбиркорлик фаолияти бозор 
муҳитида учрайдиган эҳтиёжларни янги маҳсулотлар ва хизматлар 
билан билан қондириш орқали амалга оширилади. Бозордаги 
истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини тўлиқ тадқиқ қилиб бўлгандан 
кейин эса бозор муҳитидаги қуйидаги омилларни ривожлантириш 
орқали мақсадга эришиш мумкин:



Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling