Тадбиркорлик асослари


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet50/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

ҲИСОБИ ВА СОЛИҚЛАР 
 
 
6.1. Кичик корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш 
ва юритиш. 
6.2. Кичик корхоналарда солиқлар ва солиққа тортиш. 
 
6.1. Кичик корхоналарда бухгалтерия ҳисобини
ташкил этиш ва юритиш 
 
Бухгалтерия ҳисоби, қанча пул маблағи корхонага келиб тушаяпти 
ва қанча маблағ сарфланаяпти, шуни билиш учун керак. Агар ҳисобга 
қўйиш тизимининг тўғри тури танланса бу корхонага ўз фойдасини 
кўпайтиришига ёрдам беради. Ҳисобга қўйиш тизими тадбиркорга ва 
бошқаларга нақд пул ҳаракатини назорат қилиш имконини беради. У 
корхона қанчалик самарали фаолият кўрсатаётганлигини кўрсатади ва 
келажакни 
режалаштириш 
имкониятини 
яратади. 
Тадбиркор 
бухгалтерия ёзувларини олиб бориши керак. Улар исталган пайтда 
корхонада қанча маблағ борлигини кўрсатиб беради. Бухгалтерия 
ёзувлари пуллар қаёққа кетаётганлигини назорат қилиш имконини 
беради, ўз вақтида молиявий муаммоларни аниқлаш имконини беради, 
бизнес юритишдаги хатоликни аниқлайди. Агар тадбиркор бухгалтерия 
ҳисоби тизимини тўғри қўлласа корхоанада барча ишлар режа бўйича 
бораётганлигини ва ҳаммаси назорат остида эканлигини намойиш 
қилишга эришади. Бухгалтерия ёзувлари ёрдамида тадбиркор 
келажакни режалаштиради. Улар тадбиркорнинг корхона аввалдан яхши 
ишлаган ва ҳозир қандай ишлаяпти, шуни кўрсатади. Омилларни 
таққослаб тадбиркор ўз бизнесини ривожланишини башорат қила 
олади.


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
65 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
Бухгалтерия ҳисоби тизими турлари ҳар хил бўлиши мумкин. 
Тадбиркор ўзининг фаолияти учун қуйидаги мезонлар бўйича танлаши 
мақсадга мувофиқ: 
 
Корхонанинг ўлчами;
 
Бизнес соҳаси; 
 
Бизнес шакли;
 
Тадбиркорнинг бухгалтерия кўникмалари. 
Турли бухгалтерия ҳисоби тизимлари мавжуд - энг оддийидан энг 
мураккабигача. Оддий тизимда фақат корхонага келиб тушаётган пуллар 
ва корхонангиз ишлаши учун сарфланаётган пуллар ёзилади. 
Мураккаброқ тизимлар кўпроқ бандларга эга бўлади. Гоҳида қайси 
бандга нимани киритиш қийинчилик туғдиради. Тизим қанчалик 
мураккаб бўлса, шунчалик мураккаб ахборот бера олади. Бироқ, 
бухгалтерия ҳисобининг ўта мураккаб тизимини танлаш керак эмас, 
чунки, бу гоҳида бизнесингизга зарар етказиши мумкин. Масалан, агар 
сиз кичик корхонада катта ташкилотлар учун тавсия этилган 
бухгалтерия тизимини қўлласангиз, уни талаб этилган ҳолатда ушлаб 
туриш молиявий жиҳатдан оғирлик қилади. Ўзингиз бироз билган 
бухгалтерия тизимини танланг, чунки сиз охиригача тушунмасангиз, 
унда сизнинг ҳатти-ҳаракатларингиз фойдали ахборотни олишни 
таъминлай олмайди.
Бухгалтерия тизими: 
 
Сиз сотишингиз керак бўлган маҳсулотни танлашда, янги жиҳоз 
сотиб олишда қарор қабул қилишда ёрдам беради;
 
Агар фойда камая бошласа, муаммоли вазиятни огохлантиришда 
ёрдам беради; 
 
Маҳсулот таннархини аниқлашда ва баҳоларни тўғри 
белгилашда ёрдам беради;
 
Келажак фаолиятни тўғри режалаштиришда ёрдам беради;



Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling