Тадбиркорлик асослари


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet53/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
69 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
 
7-БОБ.
БИЗНЕС-РЕЖА ИШЛАБ ЧИҚИШ 
 
7.1. Тадбиркорлик фаолиятини режалаштиришнинг мақсади 
ва вазифлари 
7.2. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда бизнес-
режанинг ахамияти 
7.3. Бизнес-режанинг асосий бўлимлари ва уларнинг 
тавсифлари 
 
 
7.1. Тадбиркорлик фаолиятини режалаштиришнинг
мақсади ва вазифалари 
 
Бизнесдаги муваффақият - доимо режалаштириш натижасига 
боғлиқ. Ўз ишингизни бошлашдан аввал, сиз турлича, кўплаб 
ахборотларни тўплашингиз, режа тузишингиз, таҳлил қилиб, бизнес 
самарали ва фойдали бўладими шуни аниқлашингиз керак. 
Тадбиркорлар аниқ ва ўйлаб ўз фаолиятини режалаштирмаса, 
барқарор муваффақиятга эриша олмайди. Шунинг учун, энг аввало, ўз 
фаолиятини энди бошлаган бизнесмен техник-иқтисодий асосномани 
тузиши керак.
Техник-иқтисодий асоснома - бу фойдаланиш самарадорлиги 
қўйилган сармоянинг ўзини оқлаш муддати, натижа ва харажатларни 
нисбий баҳолашга асосланган лойиҳани амалга оширишнинг иқтисодий 
мақсадга мувофиқлигини ҳисоблаш. 
Техник-иқтисодий 
асосномани 
тузиш 
учун 
сиз 
ахборот 
танлашингиз, баҳолаш ва ҳисоблашларни амалга оширишингиз керак. 
Ҳар доим ҳам бу вазифани мустақил бажариш мумкин бўлмайди, 
мақсадга кўзни боғлаган ҳолда интилгандан кўра, ўз касбининг устасига 
мурожаат қилган маъқул. 


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
70 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
Техник-иқтисодий асосномага керакли маълумотлар учун сизга 
қуйидагилар ёрдам бериши мумкин: 
 
Тадбиркорлик соҳасида иқтисослашган бухгалтер, ҳуқуқшунос ва
маслаҳатчилар; 
 
Бу соҳада тажрибага эга одамлар; 
 
Ўз ишини бошлашга қарор қилганларга ёрдам берувчи давлат 
тизилмалари; 
 
Мазкур масала бўйича ўқитишга ёрдам берувчи нодавлат 
ташкилотлари; 
 
Банкка кредит олиш учун мурожаат қилган ёш тадбиркорларга 
ёрдам кўрсатувчи банклар; 
 
Саноат палаталари, иш берувчи ташкилотлар, ассоциациялар. 
Техник-иқтисодий асослашга қуйидагиларни киритиш лозим: 
1. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган товарларга бўлган талабни 
таҳлил қилиш. 
2. Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари: 
а) талаб қилинувчи конструкторлик, технологик ва бошқа 
ҳужжатларнинг мавжудлиги; 
б) ишлаб чиқариш дастури; 
в) дастурни бажариш зарур бўладиган машина, асбоб-ускуна ва 
жиҳозларнинг мавжудлиги; 
г) ишлаб чиқариш қувватлари мавжудлиги ёки уларнинг лойиҳаси; 
д) асосий ишлаб чиқариш фондларининг мавжудлиги; 
е) айрим турдаги маҳсулот ёки хизматларнинг самарадорлиги; 
ё) амортизация тўловларининг миқдори. 
3. Молиявий кўрсаткичлар: 
а) маҳсулот сотишдан ёки хизмат кўрсатишдан олиниши 
мўлжалланган даромад; 
б) моддий ва унга тенглаштирилган бошқа сарф-харажатлар; 



Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling