Тадбиркорлик асослари


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet54/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
71 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
в) бюджетга ўтказиладиган тўловлар; 
г) соф даромад; 
д) иш ҳақи жамғармаси; 
г) ташкил этилаётган бошқа жамғармалар миқдори. 
4. Ижтимоий кўрсаткичлар: 
а) ишчиларнинг тахминий сони; 
б) кутилаётган иш ҳақи миқдори; 
в) бир ишчига тўғри келаётган сотиш миқдори; 
г) ногиронлар 
ва 
пенсионерлар 
меҳнатидан 
фойдаланиш 
имконияти. 
 
7.2. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда
бизнес режанинг аҳамияти
 
 
Ҳар қандай янги иш бизнес-режани ишлаб чиқилишидан 
бошланади. Бу тадбиркордан бўлажак ҳамкорлар, сармоядорлар
банкирлар томонидан талаб этадиган асосий ҳужжат ҳисобланади. Энг 
аввало бизнес-режа, бошланаётган иш ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун, 
айниқса тадбиркорнинг ўзи учун керак бўлади. Шунинг учун, уни ишлаб 
чиқишда нафақат тўла ва ишонарли бирламчи маълумотларга эга 
бўлиш, балки бу маълумотни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва малакали 
хулосалар қилиш керак бўлади. 
Бизнес-режа қуйидаги бўлимларни ўз ичига олиши керак: 
 
Режанинг қисқача баёни; 
 
Компания; 
 
Маҳсулот; 
 
Бозор таҳлили; 
 
Маркетинг стратегияси; 
 
Бошқариш тузилмаси; 
 
Ишлаб чиқариш; 


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
72 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
 
Реализация қилиш дастури; 
 
Зарурий сармоя; 
 
Молиявий тавсифдаги ахборот. 
Режанинг қисқача баёни ниҳоятда муҳим ҳолат бўлиб, 
сармоядорлар, банкирлар томонидан ўрганиладиган дастлабки элемент 
ҳисобланади. Улар кўпинча баён мазмунига асосланиб, уни ўқишни 
давом эттириш керакми, йўқми шуни ҳал қиладилар. Қисқа (бир неча 
бет) баёнда режанинг энг муҳим жойлари белгиланиши ва бу режа “ўзига 
хос кучли” эканлигини таъкидловчи асосий сабаблар кўрсатилиши 
керак. 

Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling