3 мавзу. Бозор ва маркетинг
Download 105.41 Kb.
|
маъруза 03 МБР (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Маркетинг моҳияти ва корхона вазифаси.
3 МАВЗУ. Бозор ва маркетинг Маркетинг моҳияти ва корхона вазифаси. Корхонанинг стратегик курси. Бозор ҳарактеристикасини намоён этиш учун таҳлилнинг зарурияти. Мақсадли бозорни умумий баҳолаш. Бозорларни сегментациялаш усуллари. 1. Маркетинг моҳияти ва корхона вазифаси. Маркетинг – (Маркетинг) инглиз тилидан олинган бўлиб, бозор фаолиятини ўрганиш маъносини англатади. Маркетинг – бозорда истеъмолчиларга маҳсулотларни тўғри шаклланган нархларда етказиб беришни ўргатади. Маркетинг – айирбошлаш йўли билан эҳтиёж ва талабларни қондиришга йўналтирилган инсон фаолиятининг тури, бозордаги барча қатнашчиларнинг ўзаро манфаатларига асосланган ҳаракатларини, талабни шакллантириш ва қондириш учун бирлаштиришдир. Маркетинг – бу товар ҳаракатининг барча босқичларини ўз ичига олувчи, талаб ва таклифни ўрганиш, маҳсулот ишлаб чиқариш дастурини яратиш, сотиш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган турли хилдаги хизматлар кўрсатиш ва истеъмолдан чиққандан кейин утилизациялашниташкил қилиш каби бозор муаммоларини ечишда яхлит-тизимли (комплекс-системали) ёндашишдир. Маркетинг ХИХ асрнинг охири ва ХХ аср бошларида харидор талабини қондиришга мўлжалланган, корхоналарнинг ишлаб чиқариш-сотиш, савдо фаолиятларини ташкил қилиш ва бошқариш тизими сифатида пайдо бўлган. Бироқ, собиқ социалистик, молиявий-хўжалик фаолиятини режа асосида, маъмурий бошқариш асос бўлган жамиятда, маркетингни энг дастлабки ташкил бўлиш зарурати, негизи ҳам ўз-ўзидан яроқсиз, кераксиз ҳолга келди. Айниқса, 50–80-йиллардаги хўжалик юритишда баҳолашдаги ялпи миқдорий кўрсаткичларнинг устунлиги, йирик хўжалик ва вазирликларнинг яккаҳокимлиги ношуд, кун сайин емирилиб бораётган, «касалланган» хўжалик механизмининг яратилишига олиб келди. Харажатларнинг ўсиб боришига асосланган иқтисодиёт– асосий мақсад сифатли товар ишлаб чиқариш, пировард мўлжал, харидорлар талабини қондириш ва фан-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилишни тезлаштирувчи ўзгарувчанлик, мослашувчанлик каби ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи ҳаракатлардан маҳрумдир. Ишлаб чиқариш ва умуман хўжалик юритишга маркетинг нуқтайи назаридан ёндашиш харидорга таъсир қилишнинг кенг жабҳаларини ўз ичига олади. Бу бозор учун бўлган рақобат курашининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга олиб келади. Бозор доирасида сабаб-натижа алоқаларини таҳлил қилишнинг махсус усулларини қўллаб, харидорлар талаби, эҳтиёжи, диди ва таъби тўғрисида ахборотлар тўплаб, корхона ва ташкилотлар, маркетинг концепцияси у ёки бу товарга ва хизматга харид қизиқишини шакллантириш учун иқтисодий, ташкилий, техник ва ижтимоий (социал) йўналишларни ташкил қилади. Улар талабни мумкин бўлган ривожланиш истиқболини аниқлайдилар, уни мақсадли йўналишини шакллантириш учун қарорлар қабул қиладилар ва кўрилган тадбирлар самарадорлигини албатта назорат қиладилар. Харид масалага маркетингли ёндашишдаги ҳар томонлама таҳлилнинг ўзига хослиги, бозордаги юз берадиган жараёнларни ҳисобга олишгина эмас, балки ишлаб чиқариш корхоналари, товарларни етказиб берувчи воситачилар, улгуржи ва чакана савдо корхоналари ҳамда улар билан боғлиқ бошқа барча ташкилотларнинг бозор бўғинлари тизимидаги тезкор ва узоқ вақтга мўлжалланган аниқ мақсадларини ўзгаришини таҳлил қилишдир. Маркетинг хўжаликнинг маълум бир тармоғига, масалан, ишлаб чиқаришга ёки савдога тааллуқли деб ўйлаш нотўғри бўлур эди. У бозорга хизмат кўрсатувчи барча хўжалик субектларини ўз ичига олади ва улардан биргаликда ва яхлит (комплекс) фойдаланилганда, биргаликдаги фаолиятнинг сўнгги натижаси учун умумий стратегик йўналиши мавжуд бўлган ҳолдагина унинг восита ва усуллари самарали натижа беради. Маркетингнинг моҳиятидеганда, тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жараёнида ишлаб чиқариладиган товарлар ёки кўрсатиладиган хизматларни истеъмолчиларга уларнинг иқтисодий-ижтимоий даражасига қараб ва сотиб олиш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда фаолият олиб бориш тушунилади. Маркетинг асосида бозорни ҳар тарафлама ўрганиш йўналишларининг асосийларидан қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш зарур: талабни ўрганиш; бозор таркибини аниқлаш; товарни ўрганиш; рақобат шароитларини тадқиқ қилиш; сотиш шакли ва услубларини таҳлил этиш. Download 105.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling