Тадбиркорлик асослари
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Download 5.1 Kb. Pdf ko'rish
|
рисола 24.04.2021
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
84 ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА суғурта брокерлари фаолиятини фаоллаштириш, суғурта агентларининг ишлаш тизимини такомиллаштириш, банксуғурта механизмларини жорий этиш, шунингдек, умуман суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ролини ошириш орқали суғурта бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва кенгайтириш; суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта фаолиятининг бошқа субъектлари ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, аҳолининг суғурта саводхонлигини ва суғуртага бўлган ишончини ошириш, суғурта бозорининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш; янги инновацион суғурта маҳсулотларини жорий этиш ва талаб юқори бўлган анъанавий маҳсулотларни ривожлантириш орқали кўрсатилаётган суғурта хизматлари ҳажмларини, турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш; суғурта фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш соҳасида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, суғурта хизматларининг электрон турларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш; суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, суғурта соҳасида таълим беришнинг замонавий усулларини қўллаш, илмий- тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш; миллий суғурта бозорининг ижобий имижини шакллантириш ва юқори даражада ушлаб туриш ҳамда инвестициявий жозибадорлигини, шу жумладан миллий суғурта бозорини халқаро ва хорижий суғурта бозорлари билан интеграциялаш орқали ошириш. Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб: юридик шахслар — суғурта (қайта суғурта) брокерлари ва суғурта агентлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси комиссия мукофотининг 13 фоизи миқдорида белгиланади; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling