Тадбиркорлик асослари
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
Download 5.1 Kb. Pdf ko'rish
|
рисола 24.04.2021
80
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА кредитлар ажратилмоқда. Жумладан, Сўнгги йилларда аҳолининг кенг қатламини тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган «Ҳар бир оила - тадбиркор», «Ёшлар келажагимиз» ва бошқа ижтимоий дастурлар доирасида жами 13 трлн сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилиб, 600 мингдан зиёд оилаларни қамраб олишга эришилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”ги ПҚ-4862-сонли Қарорига мувофиқ, тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилиши, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол- мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилиши белгилаб берилган. Бунда, микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса кредитларни қайтариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади. Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун имтиёзли кредит маблағлари 14 фоиз ставкасида ажратилмоқда. Ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling