Тадбиркорлик асослари


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet68/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
90 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
ИМТИЁЗЛИ АКЦИЯЛАР - дивидиентлар қайд этилган акциялар; 
улар оддий акцияларга нисбатан дивидиентларни талаб этишда 
афзалликка эгалар; оддий акция эгалари, имтиёзли акция эгалари 
дивидиентларини тўла олмагунларича, дивидиент ола олмайдилар.
ИНВАЛИДАЦИЯ - бекор қилиш, қонуний кучидан маҳрум қилиш. 
ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ - бирлашма, корхона, ташкилот, муассаса 
балансида ҳисобда турган бойликларни борлигини, сақланганлигини, 
тўғри сақланишини, воситаларни олиш ҳуқуқи ва мажбуриятларини
омбор хўжалик фаолиятини, ҳисобга қўйишни реаллилигини даврий 
текшириш. 
ИНВЕСТИЦИЯ - сармояни, бирор-бир хукукий мустақил корхонага 
узоқ муддатга ё қўшимча фойда олиш мақсадида, ё эгалик қилиш 
мақсадида, бу соҳада ўз операцияларини ташкил қилишга қараганда 
бундай маблағ киритиш қулай ва фойдали бўлганлиги учун, киритиш.
ИННОВАЦИЯ - 1. Техника ва технологиялар авлодини янгилашни 
таъминловчи, иқтисодига киритилган маблағ. 2. Илмий-техника 
ривожланишининг ютуғи ҳисобланган янги техника, технология. 
Ихтирочиликни ривожлантириш, илк ва йирик кашфиётларнинг 
қилиниши инновациянинг сезиларли омили ҳисобланади.
ИНФРАТУЗИЛМА - йўл, алоқа, транспорт, таълим, соғлиқни сақлаш 
ҳосил бўлишини таъминловчи ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш 
соҳалар мажмуаси.
ИПОТЕКА – қўзғалмас мулк гарови; бу гаров мулкни кредиторга 
топширилмаган ҳолда амалга оширилади. 
КАФИЛЛИК - кафиллик берувчини бошқа шахс (қарздор) кредитори 
олдида бу қарздорлик мажбуриятларни бажаришга тўла ёки қисман 
жавоб бериши кафолатлари.


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
91 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
КВОТАЛАШ – товар ишлаб чиқариш, экспорт ва импортни 
чегаралаш; бу давлат ва ҳолқаро органлар томонидан, маълум бир 
муддатга, айрим товарларга миқдорий ёки нарх чекланишлари 
кўринишида киритилади.
КОНСАЛТИНГ – махсус корхоналарнинг, ишлаб чиқарувчилар, 
сотувчилар ва ҳаридорларни корхона, фирма, ташкилотларнинг 
иқтисодий, шу жумладан ташқи иқтисодий соҳадаги, фаолиятлари 
бўйича саволлар бўйича маслаҳатлар бериш фаолияти.

Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling