ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
суғурта мажбуриятлари қайта суғурталовчи — маҳаллий суғурта
ташкилоти томонидан ўзининг ушлаб қолиш ҳажми доирасида қабул
қилинади;
қайта суғурталовчи — маҳаллий суғурта ташкилоти суғурта
ҳодисаси содир бўлган тақдирда ва асосий суғурта шартномаси бўйича
суғурта тўловини амалга оширишда қайта суғурталаш шартномаси
шартлари доирасида қайта суғурта қилдирувчининг қарорларига амал
қилади.
Суғурта (insurance) - жабрланувчининг потенциал зарарларини
қоплашни кафолатлаш орқали таваккалчилик (хавф)ни камайтириш
усули. Зарарларни қоплаш суғурта фондидан амалга оширилади. Бу фонд
зарар қилишдан хавфсираган суғурталанганлар тўловлари ҳисобига
шакллантирилади
ва
уларнинг
қопланилишини
кафолатловчи
бошқарувида бўлади. Суғуртасиз, ноаниқлик ва таваккалчилик билан
боғлиқ, ишлаб чиқариш фаолиятининг кўп турлари мумкин бўлмаган
бўлар эди.
Тадбиркор таваккалчилик ёки у билан боғлиқ потенциал зарар
миқёсини камайтиришга йўналтирилган чора-тадбирларни кўриши
мумкин. Йўқотишларни олдини тўла олиб бўлмаганлиги туфайли,
тадбиркорлар қуйидаги саволни чуқур ўйлаб кўриши керак: қандай
қилиб ва қайси маблағлар ҳисобига зарарлар қопланиши мумкин?
Суғуртанинг кўплаб турлари мавжуд. Масалан: мулк, юк, касбий
жавобгарлик, кредит тўлашдаги таваккалчиликни суғурталаш ва
бошқалар.
Суғурта қуйидаги функцияларни бажаради:
Молиявий йўқотишлардан универсал ҳимоя воситаси бўлиб, у
“асабларни тинчлантиради” ва эртанги кунга ишонч уйғотади;
Суғурта
шартномаси
қатнашчиларини
суғурта
бўлиши
кутилаётган зарарни камайтириш ва минимал қийматга етказишга
йўналтиради;
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Do'stlaringiz bilan baham: |