Тадбиркорлик асослари


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet73/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

ФИРМАНИНГ ЛИКВИДЛИГИ-фирманинг ўз қарз мажбуриятларини 
муддатида тўлай олиш қобилияти. Бу қарз ҳамда ликвит маблағлар 
миқдорига боғлиқ.
ФОРС-МАЖОР-шартномани 
бажармаганлик 
учун 
мулкий 
жавобгарликдан озод қилувчи, аввалдан кўзда тутилмаган ва бартараф 
этиб бўлмайдиган фавқулотда вазиятлар.
ФОРС-МАЖОР ВАЗИЯТЛАРИ- шартнома бўйича мажбуриятларни 
бажаришга ҳалақт берувчи, кўзда тутиш ва бартараф этишнинг иложи 
бўлмаган вазиятлар.
ФРАНЧАЙЗИНГ-савдо маркасидан қўлланиш, бизнесни бошқариш 
ҳуқуқини, шу ҳуқуқлар эгаси (франчайзер) томонидан фойдаланувчи 
(франчайзи)га берилиши.
ФЬЮЧЕРС БИТИМЛАРИ-товар ёки фонд биржасидаги тезкор битим 
тури. У товара ёки акция учун, битим тузилгандан маълум бир вақт 
ўтгандан кейин, битимдаги баҳолар бўйича тўловларни амалга 
оширишни кўзда тутади.
ФЬЮЧЕРС ОПЕРАЦИЯЛАРИ- тезкор муддатли битимларни харид 
қилиш – сотиш бўйича, сотиб олинган кундаги баҳо билан контракт 
тузилгандаги баҳо ўртасидаги фарқдан даромад олиш мақсадидаги, 
чайқовчилик битимлари. ХОЛДИНГ-турли компанияларнинг акция 


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
97 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
назорат пакетларини, уларнинг фаолияти устидан назорат ўрнатиш 
ҳамда фойда кўриш мақсадида, сотиб олиш кўринишидаги 
тадбиркорлик тури. Холдинг йирик сармояларни талаб этади, шунинг 
учун, одатда, бир неча жисмоний ёки хукукий шахслар маблағларини 
бирлаштириш асосида амалга оширилади. 
ЧЕКИНИШ БАҲОСИ – қарздор тўлаши билан ўз мажбуриятларни 
бажаришдан озод қилинадиган пул миқдори ёки мулкий бойлик.
ЭМБАРГО- бирор бир мамлакат билан савдо муносабатларини 
тақиқлаш.
ҲУҚУҚИЙ МАНЗИЛ-хукукий шахс реестрига расмий киритилган ва 
қайд этилган манзил.

Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling