Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
9-
§ . Лицензиянинг амал қилиш муддати Лицензиянинг амал қилиш муддати, қоида тариқасида 5 йил ёки муддатсиз бўлади. Лицензиялаш тўғрисидаги низомларда, қоида тариқасида ли- цензиянинг муддати аксарият ҳолларда 5 йил этиб белгиланган. Лицензияни муддатсиз бериш мумкинлиги тўғрисида ветеринар, қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёр- лаш, ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом- ларда кўрсатиб ўтилган. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тартиби лицензиялаш тўғрисидаги низомларнинг ўзида мустаҳкамланган. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки ли- цензиянинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия берувчи ваколатли орган томонидан қабул қилинади. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайти- ришни рад этишга лицензия даъвогари томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўлиқ ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги асос бўлиб ҳисобланади. Лицензияамал қилиш муддатини узайтириш(ёки лицензия- нинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш) ҳақидаги ха- 202 барнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, тегишли қарор қабул қилингандан сўнг ўн кун ичида лицензия йиғими тўлангач фак- симил ва телефон алоқаси ёки электрон почта орқали юборилади ёки топширилади. Лицензия бериш ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узай тириш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиққанлик учун ЎзР Солиқ кодексига асосан давлат божи ундирилади. Лицензия амал қилиш муддатининг тугаши лицензия олган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг лицензияланадиган фаоли- ятни амалга ошириш ҳуқуқи якунланганлигини билдиради. Бир вақтнинг ўзида юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг лицензиат мақоми ва у билан бирга ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам тугайди. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling