Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   220
Bog'liq
publications 09

3-
§
. Лицензия олишнинг тартиботлари
Лицензия олишнинг тартиботлари лицензия бериш ёки 
лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги ишларни кўриш 
босқичларидан иборат.
Намунавий (оддий) лицензия бериш ҳақида ёки беришни рад 
этиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг энг кам муддатлари фао-
лиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда 
белгилаб қўйилиши мумкин.
Лицензияловчи орган, зарур ҳолда, ўз маблағлари ҳисобидан 
тегишли хулосаларни тайёрлаш учун экспертларни шартнома асо-
сида жалб этишга ҳақли.
Лицензияловчи орган лицензия даъвогарини қабул қилинган 
қарор тўғрисида мазкур орган тегишли қарорни қабул қилганидан 
кейин уч кун ичида хабардор қилиши шарт.
Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги 
хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда банк ҳисобварағи 
реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда 
юборилади (топширилади).
Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома лицензия 
даъвогарига ёзма шаклда, рад этишнинг сабаблари ва лицензия 
даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни 
кўриб чиқиш учун такрор тақдим этиши мумкин бўлган муддат 
кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).
Лицензия даъвогари лицензия бериш рад этилиши учун асос 
бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, лицензия даъвога-
рининг аризасини барча зарур ҳужжатлар билан бирга олган кун-
дан эътиборан ўн кундан ошмаган муддат ичида лицензияловчи 
орган ҳужжатларни қайта кўриб чиқади. Лицензия даъвогарла-


198
рининг аризаларини қайта кўриб чиққанлик учун йиғим унди-
рилмайди. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада 
кўрсатилган муддат ўтгач, берилган ариза – янгидан берилган деб 
ҳисобланади.
Лицензия даъвогари давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи 
ҳужжатни тақдим этган тақдирда ҳамда у лицензия шартномаси-
ни имзолаганидан кейин лицензия берилади.
Агар лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул 
қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайт-
дан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи органга лицензия бер-
ганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни 
тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзоламаган бўлса, 
лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling