Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   220
Bog'liq
publications 09

2-
§
. Ҳужжатларни тақдим қилиш
Ҳужжатларни тақдим этиш тартиби ҳужжатларни тақдим 
этиш муддатлари, шакли ва рўйхатини белгилаб беради ва 
ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан тегишли лицен-
зияловчи органга берилади.
Ҳужжатларни тақдим этишнинг амалдаги соддалаштирил-
ган тартиби ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари, шакли ва 
рўйхатини белгилаб беради ва лицензия даъвогари томонидан 
тегишли лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим 
этилад и:
1) лицензия бериш тўғрисидаги ариза – унда: юридик шахс 
учун – юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шак-
ли, жойлашган ери (почта манзили), банк муассасасининг номи 
ва банк муассасасидаги ҳисобварағи рақами; жисмоний шахс 
учун – фамилияси, исми ва отасининг исми, фуқаронинг шахсини 
тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари; юридик ёки жисмоний 
шахс амалга оширишни мўлжаллаган фаолиятнинг лицензияла-
наётган тури (унинг бир қисми), шунингдек қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг мазкур тури амалга оши-
риладиган муддат;
2) юридик шахслар учун – юридик шахс давлат рўйхатидан 
ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; жисмоний 
шахслар учун – якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан 
ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
3) лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини 
кўриб чиқиши учун лицензия даъвогари йиғим тўлаганлигини 
тасдиқловчи ҳужжат;
4) фаолиятнинг айрим турига лицензия олиш учун қўйи-
ладиган талаблар ва шартларни лицензия даъвогари бажариши 
мумкинлигини тасдиқловчи ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб 
қўйиладиган бошқа ҳужжатлар.
Қонунда белгиланишича, лицензия даъвогаридан «Фаолият-
нинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунда ҳамда 
фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги ўзга 
қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни 
тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензиялов-
чи органга бевосита ёки почта алоқаси воситалари орқали, улар 
олингани ҳақидаги тасдиқни олган ҳолда, етказиб берилади. Ли-


197
цензия олиш учун тегишли лицензияловчи органга юборилган 
ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхатнинг нусхаси 
мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана 
кўрсатилган ҳолда аризачига юборилади (топширилади).
Шунингдек, нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни 
тақдим этганлиги учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жа-
вобгар бўлиши белгиланган.
Таъкидлаш лозимки, электрон алоқа воситаларидан фойда-
ланиш ортишининг ижобий тенденциялари кейинчалик ҳуж-
жатларни электрон кўринишда тақдим этиш имконини бериши 
мумкин.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling