Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   220
Bog'liq
publications 09

7.2. Идоралараро комиссиялар
Идоралараро комиссиялар бир неча идоралар ваколатла-
рига кирадиган ёки уларнинг ваколатларига алоқадор бўлган 
масалаларни кўриб чиқади.
Айрим ҳолларда муайян турдаги лицензияни бериш учун идо-
ралараро комиссиялар тузилиши мумкин.
7.3. Лицензияловчи органларнинг ваколатлари
Лицензияловчи органларнинг ваколатлари «Фаолият-
нинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР 
Қонунининг 6-моддасида белгиланган.
Қонунчиликда лицензияловчи органлар ваколатларининг уму-
мий тартиби белгиланган:
84
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11–12-
сон, 97-модда
7 – 1773


194
1) фаолиятнинг айрим турларини қонун ҳужжатларига муво-
фиқ лицензиялаш;
2) қонунда назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг тегиш-
ли турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларни 
тасдиқлаш;
3) лицензия талаблари ва шартларига лицензиатлар риоя эти-
шини назорат қилиш;
4) лицензияларни қайта расмийлаштириш;
5) лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта 
тик лаш;
6) лицензияларнинг амал қилишини тугатиш;
7) лицензияларни бекор қилиш;
8) лицензиялар реестрини юритиш.
Қонун чиқарувчи эътибор қаратган яна бир муҳим жиҳат бор. 
Лицензияловчи органлар шу органлар лицензиялайдиган фаолият 
турлари билан шуғулланаётган корхоналар, ташкилотлар ва муас-
сасалар тузишга ёки улар фаолиятида муассислар (қатнашчилар) 
сифатида иштирок этишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида на-
зарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
8-
§
. Лицензиялар реестри
Лицензиялар реестри фаолиятнинг айрим турларини ли-
цензиялаш бўйича маълумотларни ҳисобга олиш учун керак.
Лицензиялар реестри – берилган, тўхтатиб турилган, қайта тик-
ланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган лицензиялар, 
шунингдек амал қилиши тугатилган лицензиялар тўғрисидаги 
маълумотларни ўз ичига олган лицензияловчи органларнинг маъ-
лумотлар базасидир.
Лицензиялар реестрлари лицензияловчи органлар томони-
дан ўзлари лицензиялашни амалга оширадиган ҳар бир фаолият 
тури бўйича шакллантирилади ва юритилади. Булар ўз навбатида 
соҳавий реестрлар деб юритилади.
Реестрларнинг мақсади фаолиятнинг айрим турлари бўйича 
маълумотларни ҳисобга олишдан иборат. Реестрларнинг юрити-
лиши лицензиялашнинг шаффофлиги принципи амалга оширили-
шига хизмат қилади.


195

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling