Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
2- б о б .
ЛИЦЕНЗИЯЛАР 1- § . Лицензия тушунчаси Лицензия – лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилгани ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ)дир. Энди лицензия тушунчасига эътибор қаратамиз. Лицензия – лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилга- ни ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ)дир. Қонун чиқарувчи лицензия талаблари ҳақида гапиради. Улар орасида қонун ҳужжатларига мувофиқ умуммажбурий ва мах- сус талаблар ҳамда шартларни ажратиш мумкин. Умуммажбу- рий лицензия талаблари ва шартларига, мисол тариқасида ЎзР қонунчилигига риоя этилишини кўрсатиш мумкин. Махсус та- лаблар ва шартлар алоҳида низомлар билан белгиланади. Маса- лан, портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш восита- ларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 мартдаги 109-сонли қарори 85 билан тасдиқланган Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунинг- дек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги алоҳида Низом билан тартибга солинади. Мазкур Низомда лицензиат томонидан портловчи ва заҳарли моддалар- ни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни иш- лаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизли- ги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига мажбурий риоя қилиш белгиланган. 85 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 114-модда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling