193
Бироқ, айрим лицензиялар учун қонун лицензиялашнинг
бошқача тартибини белгилайди.
Мисол учун «ЎзР Марказий бан-
ки тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 50-моддасига асосан Марказий
банк банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олади, шунингдек
банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия-
лар беради, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, га-
ровхоналар фаолиятини ва қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб
чиқаришни лицензиялайди.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек,
лицензияловчи органлар-
нинг рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим тур-
ларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунини амалга оши-
риш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори билан белгиланган (ВМҚ
№ 236, 2002 йил 28 июнь)
84
.
7.1. Ишчи органлар
Қонунчиликда белгиланишича, айрим ҳолларда лицензи-
ялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича
эксперт комиссиялари тузилиши мумкин.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, лицензиялар
бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича
эксперт
комиссиялари тузилиши мумкин. Ўзига юклатилган функциялар-
ни бажариш учун эксперт комиссиялари ишчи гуруҳлар ташкил
этишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: