Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
3-
§ . Лицензиялаш тўғрисидаги қонунчилик Лицензиялаш соҳасидаги асосий норматив-ҳуқуқий ҳуж- жат бўлиб ЎзР «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуни 80 ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида лицензиялаш масалалари бўйича улкан қонунчилик базаси яратилган бўлиб, лицензиялар олиш ма- саласига муайян аниқликлар киритилишини таъминлайди. ЎзР Конституциясининг 53-моддасида давлат истеъмолчи- ларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шакл- ларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлаши назарда тутилган. Фуқаролик қонунчилигида (ЎзР Фуқаролик кодексининг 41- моддаси (бундан буён матнда ФК)), юридик шахс қонунда (ЎзР Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сонли «Амал- га оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги қарори) рўйхати белгилаб қўйилган айрим фаолият турлари билан фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланиши мумкинлиги кўрсатилган. Фуқаролик кодексида лицензиялашни бевосита тартибга солувчи нормалар мавжуд эмас. Лицензиялашни ҳуқуқий тартибга солишнинг асослари ЎзР «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунида мустаҳкамланган. ЎзР ушбу Қонунининг нормалари истисно тариқасида товарларни (ишларни, хизматларни) экспорт ва импорт қилишни лицензиялашда, интеллектуал мулк объектла- ридан фойдаланишда, шунингдек комплекс тадбиркорлик лицен- зияси шартномаси (франшизинг тўғрисидаги шартнома) бўйича юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай муносабатлар «Ўзбекистон Республикасида махсус товар- лар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 422, 08.04.1998 й.), ФКнинг 50-боби (Ком- плекс тадбиркорлик лицензияси) ҳамда ФКнинг 1036-моддаси би- лан тартибга солинади. 80 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 142-модда 190 ЎзР «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғри- сида»ги Қонунининг мантиқий давоми Ҳукумат қарори – ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини ли- цензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунини амалга ошириш чора- тадбирлари ҳақида»ги қарори 81 бўлиб, лицензия беришнинг меха- низмини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган. Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш масалалари, қоида тариқасида, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари би- лан тасдиқланадиган тегишли низомлар билан батафсил тартибга солинади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling