Тадбиркорлик со


II қ и с м . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   220
Bog'liq
publications 09

II қ и с м . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ 
ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
К И Р И Ш
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 
Ўзбекистон Республикаси (кейинги ўринларда ЎзР) Қонунининг
79
13-моддаси
Фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишда 
риоя этиладиган лицензия талаблари ва шартлари фаолиятнинг 
айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар билан бел-
гиланиб, улар қуйидаги нормаларни ўз ичига олиши лозим:
лицензиатнинг қонун ҳужжатларига риоя этиши шартлиги 
тўғрисидаги;
фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишга 
даъвогар шахсларга қўйиладиган малака талаблари, жумладан 
мaxсус билимларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги;
фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишнинг 
махсус шартларига қўйиладиган талаблар, жумладан фойдалани-
ладиган моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар, бошқа техник 
воситаларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги.
Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги ни-
зомларда лицензияланаётган фаолият тури хусусида қўшимча ли-
цензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
Замонавий дунёда, бозор муносабатлари шароитида тадбир-
корлар фаолияти учун етарли шарт-шароитларни яратиш давлат-
нинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Аммо, 
шу билан бирга, хизматлар ва товарларни етарли даражада таъ-
минлаб бериш ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш лозим 
бўлади.
Таъкидлаш лозимки, лицензияланадиган тадбиркорлик фао-
лиятининг турлари айнан қонун билан белгиланади, фаолиятнинг 
айрим турларини лицензиялаш тартибини белгилаш эса ЎзР Ва-
зирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, қонунда назарда ту-
тилган ҳоллар бундан мустасно.
79 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2000 й., 
5-6-сон, 142-модда


187
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 
ЎзР Қонунининг 5-моддасига мувофиқ лицензияловчи органлар-
ни ва фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартибини бел-
гилаш ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига киради, қонунда 
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


188

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling