Тадбиркорлик со
I - б ў л и м . ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАДБИРКОРЛИК
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
I - б ў л и м . ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАДБИРКОРЛИК
ФАОЛИЯТИНИ ЮРИТИШНИНГ МУҲИМ ШАРТЛАРИДАН БИРИ СИФАТИДА 1 - б о б . ЛИЦЕНЗИЯ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА 1- § . Лицензиялаш тушунчаси Лицензиялаш – лицензия бериш тўғрисидаги аризани топ- шириш ва кўриб чиқиш, лицензияни қайта расмийлашти- риш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш жараёни билан боғлиқ тадбирлар мажмуаси. «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 3-моддасига асосан лицензиялаш деганда лицен- зия бериш тўғрисидаги аризани топшириш ва кўриб чиқиш, ли- цензияни қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш жараёни билан боғлиқ тадбирлар мажмуаси тушунилади. Мазкур чора-тадбирлар мо- байнида ваколатли давлат органи ва хўжалик юритувчи субъект ўртасида муайян фаолият билан шуғулланиш учун лицензияни олиш, муддатини узайтириш, чақириб олиш бўйича ҳуқуқий му- носабатлар вужудга келади. Натижада хўжалик юритувчи субъ- ектда лицензияланадиган фаолиятни олиб бориш ҳуқуқи юзага келади, узайтирилади ҳамда бекор бўлади. 2- § . Лицензиялашнинг мақсади ва моҳияти Лицензиялашнинг мақсади фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда у ёки бу соҳада товарлар ва хизматлар сифатини лозим даражада ушлаб туришни давлат томонидан таъминлашдан иборат. Лицензиялашнинг мақсади тадбиркорликнинг алоҳида олин- ган соҳаларида бизнесни амалга оширишнинг ягона стандарт- ларини тартибга солиш ва ўрнатишдан иборат. Ҳар қандай хизматлар, ишлаб чиқариш ёки савдо фаолиятининг сўнгги ис- теъмолчиси фуқаролар ҳисобланади. Ягона стандартлар белгилаш орқали давлат фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда у ёки бу соҳада товарлар ва хизматлар сифатини лозим даражада 189 ушлаб туришни таъминлайди. Давлат ўзининг давлат органлари орқали лицензияланадиган фаолият турларининг қонуний тартиб- га солишни амалга оширади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling