Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   220
Bog'liq
publications 09

4-
§
. Лицензияланадиган фаолият турларини белгилаш
Фаолиятнинг лицензияланадиган турлари жумласига 
амалга оширилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар ет-
казиши мумкин бўлган фаолият турлари киради.
Шундай савол туғилиши мумкин, қандай фаолият лицен-
зияланади, қайсилари эса йўқ. «Фаолиятнинг айрим турларини 
лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунига мувофиқ фаолият-
нинг лицензияланадиган турлари жумласига амалга оширилиши 
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, 
жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган ҳамда тар-
тибга солиб турилиши лицензиялашдан ташқари усуллар билан 
амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолият турлари киради.
Шундай қилиб, лицензияланадиган фаолият тури – бу шун-
дай фаолиятки, ягона расмий стандартлар бўлмаган тақдирда 
фуқароларнинг ахлоқий ва жисмоний соғлиғига, жамият ва дав-
лат хавфсизлигига зарар етказиши билан хавфлидир.
Лицензиялашни амалга оширишда, давлат ваколатли органлар 
орқали қуйидаги принципларга таянади:
1) фуқароларнинг эркинликлари, ҳуқуқлари, қонуний манфа-
атлари, ахлоқи ва соғлиғини ҳимоя қилиш, давлат хавфсизлигини 
таъминлаш;
2) лицензияланадиган фаолият турлари ягона рўйхати ва ЎзР 
ҳудудида лицензиялашнинг ягона тартибини тасдиқлаш;
3) лицензиялашнинг ошкоралиги ва шаффофлиги;
4) лицензиялашни амалга оширишда қонунийликка риоя этиш.
81
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2000 й., 
5-6-сон, 142-модда


191
Шу ўринда ошкоралик ва шаффофлик принципларига тўхта-
лиш мақсадга мувофиқ.
Ошкоралик муайян хизмат ёки товар тўғрисида чеклан-
маган маълумот олиш учун керак бўлса, лицензияни олишда-
ги шаффофлик эса ваколатли органлардан ҳар қандай босқичда 
ҳужжатларнинг кўриб чиқилиши ҳақидаги маълумотларни олиш 
имконини беради.
Таъкидлаш лозимки, «Фаолиятнинг айрим турларини ли-
цензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 16-моддасида лицен-
зия бериш масаласига оид аризаларни кўриб чикиш муддати энг 
узоғи билан 30 кун деб белгиланган. Бу бир томондан лицензия 
даъвогари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни синчиклаб 
ўрганиб чиқиш имконини берса, бошқа томондан ушбу жараён 
чўзилишига йўл қўймайди.
Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашнинг асосий ме-
зонлари сифатида учта асосни келтириш мумкин бўлиб, улар мав-
жуд бўлганда муайян фаолиятни лицензиялаш лозим бўлади:
1) фаолият уни амалга оширишда иштирок этмаётган шахслар 
учун хавфли ҳисобланади;
2) фаолият ўзининг таъсирига чекланмаган миқдордаги ишти-
рокчиларни жалб этади;
3) фаолият ўта даромадли ҳисобланади ва катта миқдордаги 
солиққа тортилади ҳамда шу муносабат билан қўшимча назорат 
қилинади.
Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган 
фаолият турларининг рўйхати ЎзР Олий Мажлисининг «Амалга 
оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турла-
рининг рўйхати тўғрисида»ги қарори билан белгиланган.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling