Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   220
Bog'liq
publications 09

2-
§
. Судда вакиллик
Вакиллик – вакилни ваколат берувчи шахс билан боғлайдиган 
ҳуқуқий муносабатдир. Вакил бошқа шахс – ваколат берувчининг 
номидан иш юритади.
Вакиллар ҳам хўжалик суд иш юритувининг иштирокчилари 
ҳисобланади. Вакиллик – вакилни ваколат берувчи шахс билан 
боғлайдиган ҳуқуқий муносабатдир. Вакил бошқа шахс – ваколат 
берувчининг номидан иш юритади. Бу эса вакил фақатгина унга 
берилган ҳуқуқ доирасидагина ҳаракат қилишини англатади.
Ваколатларнинг мавжудлиги вакилликнинг зарурий шарти-
дир.
Хўжалик судида ташкилотларнинг ишларини уларнинг қонун 
ҳужжатларида ёки таъсис ҳужжатларида берилган ваколатлар до-
ирасида иш кўрадиган органлари ҳамда вакиллари олиб боради.
Ташкилотларнинг раҳбарлари, бошқа шахслар таъсис ҳужжат-
ларига мувофиқ хўжалик судига уларнинг хизмат мавқеларини 
ёки ваколатини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.
Фуқаролар ўз ишларини хўжалик судида шахсан ўзлари ёки 
вакиллари орқали юритишлари мумкин. Фуқаронинг ишда шах-
сан иштирок этиши уни иш бўйича вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан 
маҳрум қилмайди.
Хўжалик судида иш юритиш учун тегишли тарзда расмий-
лаштирилган ваколатга эга бўлган ҳар қандай фуқаро хўжалик 
судида вакил бўлиши мумкин.
Вакилнинг ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва расмий-
лаштирилган ишончномада ифода этилган бўлиши керак.
Фуқаролик кодексига мувофиқ бир шахс (ишонч билдирувчи) 
томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар 


181
олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома 
ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган 
ваколатлар доирасида иш олиб боради. Ишончнома оддий ёзма 
шаклда ёки нотариал шаклда расмийлаштирилади.
Ташкилот номидан берилган ишончномага унинг раҳбари 
ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқа шахс 
имзо чекади ва бу имзо ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади. 
Ишончномани лозим даражада расмийлаштирилган деб ҳисоблаш 
учун у имзоланган ва муҳрланган бўлиши керак. Ишончномада 
юридик шахснинг муҳри бўлмаслиги унинг ҳақиқий эмас деб то-
пилиши учун асос бўлиши мумкин.
Хўжалик судида иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил 
қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга оши-
риш ҳуқуқини беради, даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик 
судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай 
воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини 
ўзгартириш, келишув битимини тузиш, ваколатларни бошқа шахс-
га топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шико-
ят қилиш, протест келтириш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд 
ҳужжатининг мажбурий тартибда ижро этилишини талаб қилиш, 
ундирилган мол-мулк ёки пулни олиш бундан мустасно. Вакил-
нинг ушбу моддада кўрсатиб ўтилган ҳаракатларнинг ҳар бирини 
амалга оширишга бўлган ваколатлари вакил қилаётган шахс бер-
ган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак.
Тўла муомала лаёқатига эга бўлмаган ёхуд васийлик ёки 
ҳомийлик белгиланган шахслар хўжалик судида вакил бўла ол-
майдилар.
Судьялар, терговчилар, прокурорлар хўжалик судида вакил 
бўла олмайдилар. Кўрсатиб ўтилган шахслар процессда тегишли 
судлар, прокуратуранинг вакили сифатида ёки қонуний вакил си-
фатида қатнашаётган бўлсалар, бу қоида тадбиқ этилмайди.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling