Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3- б о б . РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАННИНГ ҚАРОРЛАРИ ВА ҲАРАКАТЛАРИ УСТИДАН СУДГА ШИКОЯТ ҚИЛИШ
4-
§ . Тадбиркорлик фаолияти субъектининг мурожаатини кўриб чиқиш бўйича кўриладиган чоралар Давлат органлари фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонунга хилоф ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) дарҳол олдини олишга доир чора-тадбирлар кўришлари, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфа- атлари бузилишига олиб келаётган сабаблар ва шароитлар- 175 ни аниқлашлари, мурожаат қилганликлари муносабати билан фуқаролар таъқиб қилинишининг белгиланган тартибда олдини олишлари шарт. 3- б о б . РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАННИНГ ҚАРОРЛАРИ ВА ҲАРАКАТЛАРИ УСТИДАН СУДГА ШИКОЯТ ҚИЛИШ Ҳар бир фуқаро давлат органларининг ғайриқонуний хатти- ҳаракатлари (қарорлари) билан ўз ҳуқуқлари ёки эркинликлари бузилган деб ҳисобласа, шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Таъкидлаб ўтамизки, ЎзР ФКнинг 10-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқлари процессуал қонунлар ёки шартномада бел- гилаб қўйилганидек, ишлар қайси судга тааллуқли бўлишига қараб, суд, хўжалик суди ёки ҳакамлик суди томонидан ҳимоя қилинади. Мазкур модда қоидалари фуқаролик ҳуқуқлари про- цессуал қонунларда белгилаб қўйилганидек, ишлар қайси судга тааллуқли бўлишига қараб, суд, хўжалик суди ёки ҳакамлик суди томонидан ҳимоя қилинишини ифодаловчи умумий норма сифа- тида ўрнатилган. Бундан ташқари, «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинлик- ларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунига кўра ҳар бир фуқаро давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамо- ат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органла- ри ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) билан ўз ҳуқуқлари ёки эркинликлари бузилган деб ҳисобласа, шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий суд- лари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, ви- лоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари фаолият кўрсатадилар 78 . Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва 78 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига шарҳ 1-ж. (биринчи қисм) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Т.: «Vektor-Press», 2010. – 768 б. 176 ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамо- ат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Таъкидлаш лозимки, суд ҳужжатлари барча давлат органла- ри, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташки- лотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт. Шу муносабат билан, иқтисодиёт соҳасида юридик шахс- лар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишларни кўриш хўжалик судига тааллуқли эканлигидан келиб чиқиб, шу- нингдек давлат рўйхатига олишни рад этганлик ёки белгиланган муддатда давлат рўйхатига олишдан бош тортганлик устидан бе- рилган шикоятлар хўжалик судлари томонидан кўрилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди хўжалик суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органидир. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судлов фаолияти устидан назорат олиб бо- риш ҳуқуқига эга. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling