Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   220
Bog'liq
publications 09

2-
§
. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари
Ариза ёки шикоятлар масалани моҳиятан ҳал этиши шарт 
бўлган давлат органига тушган кундан эътиборан бир ойгача 
бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб 
этмайдиган ариза ёки шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай 
кўриб чиқилади.
«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Рес-


174
публикасининг Қонунига мувофиқ фуқароларнинг таклифлари 
тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида кўриб 
чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан 
мустасно ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кунлик муддат 
ичида маълум қилинади.
Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, 
қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-
тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни 
кўриб чиқиш муддати тегишли давлат органи раҳбари томонидан 
истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин 
ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади.
3-
§
. Тадбиркорлик фаолияти субъектининг 
мурожаатини кўриб чиққан давлат органининг 
мажбуриятлари
Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан давлат органи унга 
мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ва қабул қилин-
ган қарорнинг моҳияти ҳақида ёзма шаклда хабар қилиши шарт.
Ариза ёки шикоят юзасидан қарор қабул қилган давлат орга-
нининг мансабдор шахси, агар фуқаро қарорга рози бўлмаса, унга 
қабул қилинган қарор устидан шикоят бериш тартибини тушун-
тириши шарт.
Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан давлат органи, 
унинг мансабдор шахси мурожаатни кўриб чиқиш натижалари 
юзасидан қабул қилинган қарор ижросини назорат қилиши, агар 
фуқарога унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаат-
лари бузилиши натижасида зарар ёки маънавий зиён етказилган 
бўлса, қонунда белгиланган тартибда зарарнинг ўрнини қоплаш 
ёки маънавий зиённи компенсация қилишга доир чора-тадбирлар 
кўриши ҳам шарт.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling