Тадбиркорлик со


- б о б .  РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАННИНГ


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   220
Bog'liq
publications 09

2- б о б . 
РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАННИНГ
ҚАРОРЛАРИ ВА ҲАРАКАТЛАРИ УСТИДАН ЮҚОРИ 
ТУРУВЧИ ОРГАН, ШУНИНГДЕК БОШҚА ДАВЛАТ 
ОРГАНЛАРИГА ШИКОЯТ ҚИЛИШ
Фуқароларнинг мурожаатлари ариза, таклиф ёки шикоят 
кўринишида бўлиши мумкин. Шикоят фуқароларнинг бузилган 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш 
тўғрисидаги талаби баён этилган мурожаатидир. Юқори турувчи 
органларга шикоят қилиш бошқа давлат органларига мурожаат 
қилиш имкониятини истисно этмайди.
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) 
устидан судга шикоят қилиш имконияти билан бирга, субъект 
юқори турувчи орган ёки бошқа давлат органларига мурожаат 
қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ҳар бир 
шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли дав-
лат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, так-
лиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ариза-
лар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва 
муддатларда кўриб чиқилиши шарт. Конституция фуқароларнинг 
давлат органлари билан ўзаро фаол алоқада бўлиш ҳуқуқларини 
тасдиқлайди.
Демократия шароитида мурожаат қилиш ҳуқуқи фуқаро-
ларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кат-
та имкониятлар яратиб беради.
Ваколатли органларга мурожаат қилиш ҳуқуқини амалга оши-
74
Ўзбекистон Республикаси олий Мажлисининг ахборотномаси, 2001 й., 1-2-
сон, 10-модда.


170
риш тартиб-қоидаларини аниқлаштириш, фуқароларнинг му-
рожаатлари соҳасида тарафларнинг ўзаро ҳаракатлари ва муно-
сабатларини тартибга солиш мақсадида 2002 йилда Ўзбекистон 
Республикасининг «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида» ги 
(янги таҳрирда) Қонуни
75
қабул қилинди. Дастлабки қонун 1994 
йилда қабул қилинган эди.
Фуқароларнинг мурожаатлари ариза, таклиф ёки шикоят 
кўринишида бўлиши мумкин.
Ариза фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларини рўёбга чиқаришда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги 
илтимоси баён этилган мурожаатидир.
Таклиф фуқароларнинг давлат ва жамият фаолиятини тако-
миллаштиришга доир тавсияларини ўз ичига олган муро жаа-
тиди р.
Шикоят фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва 
қонуний манфаатларини тиклаш тўғрисидаги талаби баён этилган 
мурожаатидир.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда 
ҳамда рўйхатдан ўтказувчи орган сифатида Ўзбекистон Респуб-
ликаси Адлия вазирлиги алоҳида ўрин эгаллайди. Адлия вазирли-
ги қуйидаги функцияларни амалга оширади
76
:
▪ янгидан ташкил этилаётган ва фаолият кўрсатаётган тад-
биркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий ин-
вестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини тартиб-
га солиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича барча қонун 
ҳужжатларига ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя 
қилиниши устидан назоратни таъминлаш;
▪ тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хори-
жий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган 
ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўриш;
▪ давлат тузилмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органла-
ри, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан тад-
биркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий ин-
вестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятига ноқонуний 
ҳолатларини тегишли маълумотлар базасини шакллантирган 
ҳолда аниқлаш, ўрганиш ва мониторингни амалга ошириш;
75
Ўзбекистон Республикаси олий Мажлисининг ахборотномаси, 1997 й., 
9-сон, 234-модда.
76
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сонли қарори 
билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги 
низом.


171
▪ тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан хорижий ин-
весторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона-
ларнинг уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши 
ҳолатлари бўйича мурожаатларини кўриб чиқади, кўрилган чора-
тадбирлар тўғрисида уларни хабардор қилиш;
▪ адлия органлари ва муассасалари ходимларининг ноқонуний 
ҳаракатлари устидан фуқароларнинг шикоят ва аризаларини 
кўриб чиқиш, ушбу масалалар бўйича шикоятлар ҳар томонлама 
холисона кўриб чиқилишини таъминлаш.
Шунингдек, барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, маҳаллий дав-
лат ҳокимияти органлари, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор 
шахслар томонидан тадбиркорлар, хорижий инвесторлар ва хори-
жий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларига риоя 
этиш бўйича қонун ҳужжатлари оғишмай бажарилишини текши-
риш ҳуқуқига эга. Кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотлар 
раҳбарларига белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий 
бўлган аниқланган қонун ҳужжатлари бузишларини, қонун бузи-
лишининг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни 
бартараф этиш тўғрисида ҳамда тадбиркорлар, шу жумладан хо-
рижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналарнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар 
кўриш тўғрисида тақдимномалар киритиш ҳуқуқига эга.
Шу муносабат билан, ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи ор-
ганнинг (Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, ви-
лоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Тадбиркор-
лик субъектларини рўйхатга олиш инспециялари) ҳаракатлари, 
уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)дан 
норози бўлса ёки рўйхатга олиш муддатларининг бузилганли-
ги устидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига муро-
жаат қилиши мумкин. Шунингдек, Тадбиркорлик субъектлари-
ни рўйхатга олиш инспецияларининг қарорлари ва ҳаракатлари 
(ҳаракатсизлиги)дан норози бўлган ариза берувчилар Адлия 
вазирлигининг тегишли ҳудудий тузилмаларига мурожаат 
қилишлари мумкин.
Юқори турувчи органларга шикоят қилиш бошқа давлат ор-
ганларига мурожаат қилиш имкониятини истисно этмайди.
Бундан ташқари, ариза берувчи газеталар, журналлар, теле -
видение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситалари таҳ-
ририятларига мурожаат қилиши мумкин, чунки фуқароларнинг 
оммавий ахборот воситаларига йўллаган мурожаатларидан 


172
омма вий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига 
мувофиқ жамоат фикрини ўрганиш ва акс эттириш учун фойдала-
нилиши мумкин.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling