Тадбиркорлик со


II б ў л и м . ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   220
Bog'liq
publications 09

II б ў л и м . ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
1 - б о б . 
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Фуқаро ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-
ҳаракатлар (қарорлар) устидан шикоят билан бевосита судга ёки 
тобелик тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахс-
га мурожаат қилиш ҳуқуқига эга
67
.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
68
44-моддасига 
кўра ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали 
ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бир-
лашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга 
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Бундан ташқари, Фуқаролик кодексига
69
мувофиқ, фуқаролик 
ҳуқуқлари процессуал қонунлар ёки шартномада белгилаб 
қўйилганидек, ишлар қайси судга тааллуқли бўлишига қараб, суд, 
хўжалик суди ёки ҳакамлик суди томонидан ҳимоя қилинади.
Қонунда назарда тутилган ҳоллардагина фуқаролик ҳуқуқлари 
маъмурий тартибда ҳимоя қилинади. Шунингдек, «Фуқароларнинг 
ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва 
қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунида
70
фуқаро ўз ҳуқуқлари ва эркинликла-
рини бузадиган хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан шикоят би-
лан бевосита судга ёки тобелик тартибида юқори турувчи органга 
ёхуд мансабдор шахсга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги назар-
да тутилган.
Ҳар бир фуқаро ҳамда ташкилот ўзининг ҳуқуқ ва у билан 
боғлиқ бўлган қонун билан қўриқланадиган турли хил манфаатла-
рининг Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳимоя 
67
«Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-
ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунининг 4 моддасига қаранг.
68
«Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-
ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4 моддасига қаранг.
69
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 
2-сонга илова.
70
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 
5-модда.


168
қилиниши ҳуқуқига эга. Ишлар беғараз судьялар томонидан ўз 
ваколатлари доирасида ва тезкор кўриб чиқилади.
Амалдаги қонунчилик ривожланишининг тенденциялари-
д ан бири – бу суд фаолиятининг, шу жумладан мансабдор 
шахс лар, давлат хизматчилари, давлат органлари қарорлари ва 
ҳаракатларининг қонунийлиги устидан суд назоратининг кенга-
йиши ҳисобланади. Муаммонинг бу тарзда ҳал қилиниши тасо-
диф эмас ва суд тартибида шикоят қилишнинг маъмурий тар-
тибда шикоят қилишдан яққол устун жиҳатларини намоён этади. 
Суд ҳар қандай тор доирадаги идоравий манфаатлардан ҳоли, у 
мустақил ва фақат қонунга бўйсунади.
Суд фаолияти суд мажлисларида ўтади, уни ўтказиш тартиби 
қонун билан аниқ тартибга солинган, бу эса суд муҳокамасининг 
ошкора ўтишини, манфаатдор шахслар ва бошқаларнинг шахсан 
иштирок этишини таъминлайди. Суд иш юритувининг асосини 
ташкил этувчи функционал ва ташкилий демократик принциплар 
ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш ва қонуний, асосли ва адо-
латли қарор чиқариш учун янада қулай шарт-шароитлар яратади. 
Суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқи инсонинг асосий ажралмас ҳуқуқ 
ва эркинликларига киради.
Юридик шахслар ёки юридик шахс бўлмаган якка тартиб-
даги тадбиркорлар ўртасида вужудга келадиган низоларни 
кўриб чиқадиган хўжалик судларига эътибор қаратиш мақсадга 
мувофиқдир
71
. Хўжалик суди иқтисодиёт соҳасида вужудга ке-
ладиган, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги 
Қонуни
72
, Хўжалик процессуал кодекси
73
(ХПК) ва бошқа 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ўзининг ваколатига ки-
ритилган низолар ҳамда бошқа ишларни ҳал қилиш йўли билан 
одил судловни амалга оширади.
Шуни таъкидлаш лозимки, ХПКнинг 24-моддасига асосан 
хўжалик суди хусусан, давлат рўйхатига олишни рад этганлик 
ёки белгиланган муддатда давлат рўйхатига олишдан бош торт-
ганлик устидан берилган шикоятларни ҳам кўриб чиқади.
Фуқаролик кодекси ҳуқуқларнинг маъмурий тартибда ҳимоя 
қилиш имкониятини назарда тутади. Фуқаролик ҳуқуқларини 
маъмурий тартибда ҳимоя қилиш юқори турувчи орган ёки 
71
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 
2-сонга илова.
72
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1995 й., 
9-сон, 183-модда.
73
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 23-моддаси.


169
бошқа махсус ваколатли давлат органига мурожаат этиш йўли 
билан амалга оширилади
74
. Масалан, рўйхатдан ўтказишни амал-
га оширишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг ҳаракатлари 
(ҳаракатсизлиги) устидан норози бўлган ариза берувчи (тад-
биркорлик субъекти) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирли-
гига мурожаат этиши мумкин. Бунда маъмурий тартибда қабул 
қилинган қарор устидан судга шикоят қилиш мумкин, суднинг 
қарори узил-кесил ҳисобланади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling