Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
4-
§ . Лицензия шартномаси Лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензи- атнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи асосий ҳужжатдир. Лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжатдир. Лицензия шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши лозим: 1) шартномани имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, тарафларнинг реквизитлари; 2) амалга оширилиши учун лицензия берилаётган фаолият ту- рининг номи; 3) лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари; 4) чекланган амал қилиш муддатига бериладиган лицензиялар учун – лицензиянинг амал қилиш муддати; 5) лицензия шартномасининг талаблари ва шартларини буз- ганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги; 6) лицензия шартномасининг талаблари ва шартларини лицен- зиат қандай бажараётганлигининг лицензияловчи орган томони- дан назорат қилиниши тартиби; 7) фаолиятнинг айрим турини лицензиялаш тўғрисидаги ни- зомга мувофиқ бошқа маълумот. Лицензия шартномаси икки нусхада – лицензиат ҳамда лицен- зияловчи орган учун биттадан нусхада тузилади. 199 5- § . Лицензия беришни рад этиш Лицензия беришни рад этиш «Фаолиятнинг айрим тур- ларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 86 17- моддасида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. Лицензия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади: 1) лицензия даъвогарининг ҳужжатларни лозим тарзда рас- мийлаштирмай тақдим этиши; 2) лицензия даъвогари тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги; 3) лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартлари- га, шунингдек танлов (тендер) шартларига номувофиқлиги. Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди. Лицензия даъвогари лицензияловчи органнинг лицензия бе- ришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек лицен- зияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling