Тадбиркорлик со


Текширилувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   220
Bog'liq
publications 09

2.2. Текширилувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг 
мажбуриятлари
Хўжалик юритувчи субъектлар текширувчиларнинг қонуний 
талабига биноан текшириш ўтказиш учун зарур бўлган материал-
лар ва ҳужжатларни тақдим этишга, уларни текшириш объектла-
рига киритишга, текширувчиларга ўз вазифаларини бажаришлари 
учун кўмаклашишга мажбурдирлар.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғри-
сида»ги ЎзР Қонунининг 39-моддасига мувофиқ ЎзР Савдо-
саноат палатасига аъзо тадбиркорлик субъектларининг фаолия-
тини текширишлар мазкур Палата вакиллари иштирокида амалга 
оширилиши мумкин.


270
III б ў л и м . ТЕКШИРИШЛАРНИ 
РЎЙХАТГА ОЛИШ КИТОБИ
1- б о б . 
ТЕКШИРИШЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ КИТОБИ 
ТУШУНЧАСИ, ЮРИТИШ ВА ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ
1-
§
. Текширишларни рўйхатга олиш китоби тушунчаси
Текширишларни қайд этиш дафтари – ўтказилган тек-
ширишлар тўғрисидаги ахборот ёзиб қўйиладиган махсус 
дафта р.
(«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томо-
нидан назорат қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 3-моддасига 
қаранг)
Текширишларни рўйхатга олиш китоби деганда назорат 
қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 
ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текши-
ришлар тўғрисидаги ахборот киритиладиган расмий ҳужжат 
ҳисобланувчи текширишларни ҳисобга олиш махсус китоби ту-
шунилади.
Текширишларни рўйхатга олиш китоби мулкчилик шакли-
дан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 
юритилад и.
Шуни ёдда тутиш лозимки, Текширишларни рўйхатга олиш 
китоби тадбиркорлик субъектларини назорат қилувчи органлар-
нинг ҳуқуққа хилоф ҳаракатларида ҳимоя қилади, шунинг учун, 
биринчи навбатда тадбиркорларнниг ўзлари уларни сотиб олиш-
дан ва лозим даражада тўлдирилишидан манфаатдор бўлишлари 
керак.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling