Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
3-
§ . Кенгаш раисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Кенгаш раиси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйи- даги ҳуқуқларга эга: 1) Кенгаш қарорларини имзолаш; 2) Кенгаш мажлислари оралиғида Кенгаш аъзоларини навбат- даги мажлисда хабардор этиш шарти билан режадан ташқари ёки қўшимча текширишлар ўтказиш масалаларини келишиш; 3) Кенгаш таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ҳукуматга таклиф киритиш; 4) Кенгаш номидан кечиктириб бўлмайдиган тезкор қарорлар қабул қилиш ва уни Кенгашнинг навбатдаги мажлисига киритиш. 264 Кенгаш раисининг мажбуриятлари: 1) Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқ лаш- тирувчи Республика кенгашининг аниқ ва келишилган ҳолда фао- лият кўрсатишини таъминлаш; 2) Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг хўжалик фаолиятига асоссиз аралашувларга йўл қўйилмаслиги юзасидан шахсан жавоб бериш; 3) Кенгаш мажлисларининг мунтазам ўтказиб турилишини таъминлаш. 4- § . Кенгашнинг иш тартиби Кенгаш мажлисларида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади: 1) барча назорат қилувчи органлар томонидан ҳудудлар ва текшириладиган хўжалик юритувчи субъектлар кесимида тек- ширишларнинг йиллик ва чораклик мувофиқлаштирувчи режа- жадвалларини тасдиқлаш; 2) Кенгаш томонидан тасдиқланган текширишларнинг режа- жадвалига назорат қилувчи органлар томонидан амал қили- ниши, текширишларни мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган назорат қилувчи ор- ганларнинг мансабдор шахсларига нисбатан таъсир чораларини кўриш; 3) хўжалик юритувчи субъектларнинг назорат қилувчи ор- ганлар томонидан улар фаолияти текширишининг қонунийлиги устидан берилган аризаларни кўриб чиқиш; 4) назорат қилувчи органлар раҳбарларининг хўжалик юри- тувчи субъектлар фаолиятини текширишни тартибга солиш ва такомиллаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро эти- лиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш; 5) назорат қилувчи органларнинг режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш. Кенгашнинг иш режаси Кенгашнинг ўзи томонидан тасдиқ- ланади ва Ўзбекистон Республикасининг барча назорат қилувчи органлари ва уларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти- ни текширишни амалга оширувчи бўлинмалари учун мажбурий ҳисобланади. Кенгаш мажлислари заруратга қараб, лекин чоракда камида бир марта ўтказилади. Кенгаш унинг шахсий таркиби аъзола- рининг ярмидан кўпи иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Кенгаш қарорлари мажлис иштирокчиларининг оддий кўпчилик 265 овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг келиб қолганда қарор қабул қилиш бўйича Кенгаш раиси устувор ҳуқуққа эга бўлади. Алоҳида ҳолларда Кенгаш қарорлари Кенгаш аъзолари би- лан келишган ҳолда сўров ўтказиш йўли билан қабул қилиниши мумки н. Текширишларнинг мувофиқлаштирувчи режа-жадвалларини тузиш учун Кенгаш томонидан белгиланган муддатлар ва тар- тибда барча назорат қилувчи органлар ҳудудлар ва текширилади- ган хўжалик юритувчи субъектлар кесимида режали текшириш- лар ўтказиш жадвалини келишиш учун тақдим этадилар. Мазкур режаларни шакллантириш ва назорат қилиш Кенгаш томонидан тасдиқланган тартибда амалга оширилади. Комплекс текширишларни тартибга солиш ва шакллантириш мақсадида Кенгаш назорат қилувчи органлар томонидан тақдим этилган текширишлар ўтказиш муддатларини ўзгартириш ва маз- кур ўзгартиришларни ўзи томонидан ишлаб чиқилган жадвалда тасдиқлаш ҳуқуқига эга. Кенгаш томонидан текширишларнинг режа-жадвали тасдиқ- лан гандан сўнг улар ҳудудий комиссиялар, барча назорат қилувчи органларга юборилади ва ижро учун мажбурий ҳисобланади. Ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектларни режадан ташқари текширишлар зарур ҳолларда Кенгаш қарори асосида ўтказилади. Марказда ва жойларда Кенгашнинг розилигини олмасдан тек- шириш ўтказишни амалга оширувчи назорат қилувчи органлар- нинг раҳбарлари, кенгаш тақдимномасига кўра белгиланган тар- тибда жавобгарликка тортиладилар. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling