Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   220
Bog'liq
publications 09

2-
§
. Кенгашнинг мақсади, вазифалари ва ҳудудий 
комиссияларнинг функциялари
Кенгаш фаолиятининг мақсади мулкчилик шаклидан қатъи 
назар хўжалик юритувчи субъектларни текширишларни тартибга 
солиш ва мувофиқлаштириш, улар фаолиятига назорат қилувчи 
органларнинг асоссиз аралашувини олдини олишдан иборат.
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
Республика кенгашининг ҳудудий бўлинмалари мавжуд:
(1) Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда – ви-
лоят комиссиялари)
(2) Кенгашнинг туман ва шаҳар ҳудудий комиссиялари (ке-
йинги ўринларда – туман комиссиялари)
ЎзР назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Рес-
публика кенгаши тўғрисидаги Низомнинг 2.2-бандига мувофиқ 
Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1) хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текши-
риш масалалари бўйича назорат органларининг фаолиятини 
мувофиқлаштириш;
2) хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишлар 
умумий сонини қисқартириш;
3) назорат органлари фаолиятининг такрорланишига йўл 
қўймайдиган текширишлар, шу жумладан комплекс текшириш-
ларнинг мувофиқлаштирилган режаларини ишлаб чиқиш;
4) текширишлар ўтказишнинг мувофиқлаштирилган режала-
рига риоя этилиши доирасида ва Кенгаш билан келишилмаган 
ҳолда режадан ташқари текширишлар, муқобил текширишлар, 


262
назорат тариқасидаги текширишлар ўтказилишига йўл қўймаслик 
борасида назорат органлари фаолияти устидан назоратни амалга 
ошириш;
5) Текширишларни тартибга солиш ва қисқартириш мақсадида 
уларни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-
тадбирлар ишлаб чиқиш.
Ҳудудий комиссияларнинг асосий функциялари қуйидаги-
лардан иборат:
1) хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг 
ҳудудий мувофиқлаштирувчи режа-жадвалларини ишлаб чиқиш;
2) текширишларнинг мувофиқлаштирувчи режа-жадваллари 
ижро этилиши устидан мониторинг қилиш.
Ўз фаолиятида Кенгаш ЎзР Конституцияси, ЎзР Президен-
ти фармонлари ва фармойишлари, Олий Мажлис қарорлари, 
Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари ва бошқа норматив 
ҳужжатларга амал қилади.
Хусусан:
1. ЎзР «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат то-
монидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни
2. ЎзР «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари 
тўғрисида»ги Қонуни
3. ЎзР Президентининг 2010 йил 20 майдаги ПФ-4219-сонли 
«ЎзР Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни тек-
ширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 
19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармонига ўзгартишлар киритиш 
тўғрисида»ги Фармони
106
4. ЎзР Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-
сонли «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи ор-
ганлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш 
тўғрисида»ги Фармони
107
5. ЎзР Президентининг 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сонли 
«Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш 
ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси-
да»ги Фармони
108
106
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 168-
модда.
107
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 
8-сон, 102-модда.
108
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 303-
модда.


263
6. ЎзР Президентининг 2011 йил 4 апрелдаги ПФ-4296-
сон ли «Тадбиркорлик субъектларини текширишларни яна-
да қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил 
этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-
тадбирлари тўғрисида» ги Фармони
7. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 ноябрдаги 496-
сонли «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил 
қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори
8. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги 57-
сонли «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни 
рағбатлантириш бўйича Республика Мувофиқлаштирувчи Кенга-
ши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида»ги қарори
9. Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тад-
биркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тарти-
би тўғрисидаги Низом (НҚОФМРКнинг 2007 йил 23 августдаги 
1-сон қарори билан тасдиқланган, АВда 29.12.2006 йилда 1650-
сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган)
10. Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш 
ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби 
тўғри сидаги низом(АВда 29.12.2006 йилда 1650-сон билан давлат 
рўйхатидан ўтказилган)
11. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, 
тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини тек-
ширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 
(НҚОФМРКнинг 2006 йил 11 мартдаги 06-01-01-сон қарори би-
лан тасдиқланган, АВда 06.05.2006 йилда 1573-сон билан давлат 
рўйхатидан ўтказилган)

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling