Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
1-
§ . Умумий қоидалар Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади ва у чиқарган қарорларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фао- лиятини текширишга доир қисми назорат қилувчи органлар учун мажбурий ҳисобланади. («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томо- нидан назорат қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 7-моддасига қаранг) Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ЎзР Президентининг 1996 йил 8 августда- ги ПФ-1503-сонли «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомил- лаштириш тўғрисида»ги Фармонига 105 асосан мулкчилик шаклла- ридан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларни текширишни тартибга солиш, назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишга йўл қўймаслик мақсадида таш- кил этилган. Кенгаш хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти усти- дан давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги марказий мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади. Кенгаш қарорлари 105 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 8-сон, 102-модда. 261 хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш доирасида давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган барча орган- лар учун мажбурийдир. Кенгаш таркиби ЎзР Президенти томонидан тасдиқланади. Кенгаш таркибидаги ўзгартиришлар белгиланган тартибда амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳарлар ва туманларда Тек- ширишларни мувофиқлаштириш кенгашининг тегишли ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар) ташкил этилади. Ҳудудий комиссияларнинг таркиби Кенгаш томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда тасдиқланади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling