Тадбиркорлик со


нисбатан фақат суд тартибида қўлланилади


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   220
Bog'liq
publications 09

нисбатан фақат суд тартибида қўлланилади. (ЎзР Президенти-
нинг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли «Тадбиркорлик субъ-
ектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллашти-
риш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони).
2
- б о б .
НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР МАНСАБДОР 
ШАХСЛАРИНИНГ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ ВА ҚАРОРЛАРИ 
УСТИДАН МАЪМУРИЙ ОРГАНЛАРГА ШИКОЯТ ҚИЛИШ 
ТАРТИБИ
1-
§
. Судга ёки юқори турувчи орган ёхуд мансабдор 
шахсга шикоят қилиш
«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга му-
во фиқ назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг 
ҳаракатлари ва қарорлари устидан бевосита судга ёки бўйсуниш 
тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шико-
ят қилиниши мумкин. Шикоятни бериш назорат қилувчи орган 
мансабдор шахсининг ҳаракатларини тўхтатиб қўймайди. Назо-
рат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва 
қарорлари устидан қилинган шикоятлар қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
2-
§
. Адлия вазирлигига мурожаат қилиш
Шунингдек. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 ав-
густдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолия-
тини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
қарорига асосан тадбиркорлик субъектлари Адлия вазирлигига 
мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалар.
2.1. Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси
ВМ 57 сонли қарорига асосан вазирликда 2000 йилда Тадбир-
корлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ташкил этилган. 
Бошқарма ҳудудий адлия органларида ўзининг бўлимларига эга.


280
2.1.1. Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
бошқармасининг асосий функциялари
Бошқарманинг тадбиркорликни ривожлантиришга кўмак-
лашиш, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгаларининг 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъмин-
лаш соҳасидаги асосий функциялари қуйидагилардан ибора т:
1) ҳуқуқий таъминот самарадорлигини оширишга ва тадбир-
корликни ривожлантиришга, тадбиркорлик субъектлари ва ху-
сусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини 
ҳимоя қилишга қаратилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-
тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
2) янгидан ташкил этилаётган ва фаолият кўрсатаётган тад-
биркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда 
уларни қўллаб-қувватлаш бўйича барча қонун ҳужжатларига ва 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя қилиниши устидан 
назоратни таъминлайди;
3) тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кичик корхона-
ларни ташкил этиш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатиши 
учун қулай ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш бўйича 
қонунчиликни қўллаш амалиётини ўрганади, уни такомиллашти-
риш юзасидан таклифлар киритади;
4) назорат қилувчи органлар ўтказаётган текширишларнинг 
қонунийлиги устидан назоратни таъминлайди;
5) тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хо-
рижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган 
ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўради;
6) жиноий, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишлар матери-
алларини белгиланган тартибда ўрганади;
7) давлат тузилмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органла-
ри, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан тадбир-
корлик субъектлари фаолиятига ноқонуний ҳолатларини тегишли 
маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда аниқлайди, ўрганади 
ва мониторингни амалга оширади;
8) тадбиркорлик субъектларининг уларнинг ҳуқуқлари ва 
қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатлари бўйича мурожаатла-
рини кўриб чиқади, кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида уларни 
хабардор қилади.
(Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон 
қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия ва-
зирлиги тўғрисидаги Низом 6 банди)


281

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling