Тадбиркорлик со


-§. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   220
Bog'liq
publications 09

2-§. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан 
ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш тўғрисидаги 
масалани маъмурий тартибда ҳал қилиш
Тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларига нис-
батан маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисидаги 
ишларни юритиш ЎзР МЖтКнинг
170 
4-бўлими қоидалари асо-
сида амалга оширилади. Таъкидлаш лозимки, Кодекс ушбу 
бўлимининг қоидалари мазкур кодекс 1-моддасининг 2 қисмида 
кўрсатилганидек Кодексга киритилмаган қонун ҳужжатларида 
содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган маъмурий 
ҳуқуқбузарликларга ҳам тааллуқлидир.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома (акт) уни ту-
зишга ваколати бўлмаган шахс томонидан тузилган, унда маъ-
мурий ҳуқуқбузарликнинг содир этилган вақти, мазмуни, ушбу 
ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи меъёрий 
ҳужжат кўрсатилмаган ёки жавобгарликка тортилувчи шахс баён-
нома (акт) ва иш материаллари билан таништирилмаган ҳолларда, 
судья баённома (акт)ни иш ҳужжатлари билан биргаликда камчи-
ликларни бартараф этиш учун тегишли органга қайтаради.
170
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й.,
3-сон.


339
Тадбиркорлик субъектлари мансабдор шахсларига нисба-
тан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда 
суд назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлик субъекти-
нинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ўтказиш тартиби ва 
қоидаларига риоя қилинганлигини текшириши шарт. Назорат 
қилувчи орган томонидан тадбиркорлик субъектининг молия-
хўжалик фаолияти текшириш қоидалари ва тартиби бузилган 
тарзда текширилганлиги ҳолати аниқланса, суд ЎзР МЖтК 310-
моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, иш юритишни 
тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади ва назорат қилувчи орган-
нинг мансабдор шахсига нисбатан таъсир чораларини қўллайди.
Масалан, монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий мо-
нополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва
реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги
ишларнинг ЎзР Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлан-
тириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан 
кўриб чиқилишининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари Вазирлар 
Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори
171
би-
лан тасдиқланган Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, та-
биий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик 
учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги 
низом билан тартибга солинган.
Мазкур Низом монополияга қарши қонун ҳужжатлари, та-
биий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганли-
ги тўғрисидаги ишларни қўзғатиш, уларни кўриб чиқиш тартиби, 
монополияга қарши орган томонидан қабул қилинган қарорлар 
асосида кўрсатмалар бериш тартиби ва уларнинг ижросини на-
зорат қилиш ва ниҳоят, қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун 
молиявий санкцияларни қўлланиш тартибини батафсил тартибга 
солади.
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ҳамда «Акция-
дорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисида»ги ЎзР қонунлари
172
ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар талабларини бузганлик учун ишларни кўриб чиқиш ва 
санкциялар қўллашнинг маъмурий тартиби Қимматли қоғозлар 
171
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 
3-сон.
172
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 5–6-
сон, 61-модда.


340
бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг 
бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш тартиби 
тўғрисида низом
173
(рўйхат рақами 1131, 2002 йил 23 апрель) би-
лан тартибга солинган.
Ушбу низомнинг 6-бандига кўра, ЎзР Давлат мулки қў-
митаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини 
мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (ваколатли ор-
ган) ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қимматли 
қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилган-
лиги тўғрисидаги ишларни ўз юритувларига олишлари учун 
қуйидагилар асос бўлади:
1) жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, шикоятлари 
ва бошқа маълумотлар;
2) текширишлар давомида, шунингдек ҳисоботлар шаклида 
олинган ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатли манбалар;
3) оммавий ахборот воситаларининг маълумотлари;
4) бундай қонун бузилишига олиб келган қимматли қоғозлар 
бозори иштирокчиларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)дан да-
лолат берувчи бошқа маълумотлар.
Ўз навбатида, «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун 
юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига
174
мувофиқ, юридик шахсларга солина-
диган жарималарни қўллаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 
2003 йил 17 сентябрдаги 404-сонли қарори
175
билан тасдиқланган 
Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга 
солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низом 
билан тартибга солинган.
Юқоридагиларда келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари-
га нисбатан суд тартибида ҳамда маъмурий тартибда ҳуқуқий 
таъсир чораларини қўллаш масалаларининг процессуал тартиби 
тўлиқлигича Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ўз 
ифодасини топган, деган хулосага келиш мумкин. Бу каби аниқ 
ифодаланган процессуал тартиб-қоидаларнинг мавжудлиги назо-
рат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан турли 
хил суиистеъмолликлар ва бошқа ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар со-
дир этилишининг олдини олишга хизмат қилади.
173
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идора-
ларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 8-сон.
174
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2001 й., 
1–2-сон, 21-модда.
175
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2005 й., 
9–10-сон, 55-модда.


341

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling