Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   220
Bog'liq
publications 09

1 - б о б .
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ 
РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ
1-§. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан 
ўтказишнинг мақсадлари
Давлат рўйхатидан ўтказиш хўжалик муносабатидаги 
алоҳида шахс фаолият кўрсатаётганлигининг 
қонунийлигини тасдиқлаш учун зарур.
Дастлаб тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тушунча-
сини аниқлаб олиш лозим. Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркор-
лик) – бу тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун 
ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб 
ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга 
қаратилган ташаббускор фаолиятдир.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг асосий 
шарт ларидан бири субъектларни давлат рўйхатидан ўтказиш 
ҳисобланади. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолат-
лари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-мод-
дасига асосан тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркор-
лик субъектлари) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда 
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмо-
ний шахслардир
1
.
Шунингдек, ЎзР ФКнинг 44-моддасига мувофиқ юридик шахс 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан 
ўтказилиши лозим ва давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бош-
лаб ташкил этилган ҳисобланади
2
.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2000 й., 
5–6-сон, 140-модда. 
2
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 
2-сон, 11–12-сон иловаси. 


29
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш 
ижро ҳокимияти органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти орган-
лари томонидан амалга оширилади. Шу муносабат билан давлат 
органлари ва тадбиркорлик субъекти ўртасида вужудга келадиган 
ҳуқуқий муносабатлар ўзининг табиатига кўра маъмурий муноса-
батлар бўлиб ҳисобланади. Давлат рўйхатидан ўтказишнинг ўзи 
эса маъмурий иш юритувнинг бир кўриниши бўлиб, ўз навбатида 
белгиланган маъмурий тартиб-қоидалар асосида амалга оширили-
ши лозим.
Давлат рўйхатидан ўтказиш хўжалик муносабатидаги алоҳида 
шахс фаолият кўрсатаётганлигининг қонунийлигини тасдиқлаш 
учун зарур. Рўйхатдан ўтказишга умуммажбурий хусусият бериш 
баробарида давлат корхонанинг нафақат ташкил этилиши, қайта 
ташкил этилиши ва тугатилишининг қонунийлиги устидан назо-
рат ўрнатиш, балки тадбиркорлик фаолияти иштирокчиларининг 
тўлиқ ҳисобга олиниши, тадбиркорлик субъектлари реестрининг 
юритилиши, шунингдек уларнинг ҳуқуқий, мулкий ва ташкилий 
ҳолати тўғрисидаги маълумотларни жамлаш мақсадларини ҳам 
кўзлайди.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling