Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   220
Bog'liq
publications 09

3 - б о б .
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ
1-
§
. Юридик шахслар
Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида 
алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзаси-
дан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий 
ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни 
амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, суд-
15
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 24-сон, 272-
модда.


46
да даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс 
ҳисобланади. Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайт-
дан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.
Аввал таъкидлаб ўтилганидек, тадбиркорлик субъектлари – бу 
белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркор-
лик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахс-
лардир.
Шу муносабат билан, мазкур бўлимда тадбиркорлик фао-
лияти субъекти сифатида юридик шахс тушунчасига алоҳида 
тўхталишни лозим деб топдик.
Замонавий жамият ҳаётини кишиларнинг муайян гуруҳларга, 
турли хил уюшмаларга, у ёки бу мақсадларга эришиш учун 
ўзларининг саъй-ҳаракатлари ва маблағларини бирлаштирмасдан 
туриб тасаввур қилиб бўлмайди. Кишиларнинг фуқаролик му-
носабатидаги бу каби жамоавий иштирок этишининг энг асосий 
ҳуқуқий шакли айнан юридик шахс тузилмаси ҳисобланади.
1.1. Юридик шахс тушунчаси
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 39-
моддасига асосан ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив 
бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбури-
ятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз но-
мидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла олади-
ган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара 
оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот 
юридик шахс ҳисобланади. Юридик шахс давлат рўйхатидан 
ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади. Юри-
дик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling