Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   220
Bog'liq
publications 09

3-
§
. Давлат солиқ хизмати ва бошқа рўйхатдан 
ўтказувчи органлар
Давлат солиқ инспекцияси тижорат фаолияти учун 
мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс 
бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат 
рўйхатидан ўтказади. Марказий банк банклар ва кредит 
уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга 
оширади.
«Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республика-
си Қонунининг 3-моддасига мувофиқ ЎзР ДСҚ, Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ 
бошқармалари, шунингдек туманлар, шаҳарлар ва шаҳардаги ту-
манлар давлат солиқ инспекциялари давлат солиқ хизмати орган-
лари ҳисобланади
13
...
13
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1997 й.,9-
сон, 232-модда.


43
Давлат солиқ қўмитаси солиқ қонунчилигига риоя этилишини, 
давлатнинг иқтисодий манфаатлари ва мулкий ҳуқуқлари ҳимоя 
қилинишини таъминлаш соҳасидаги назорат бўйича республика 
давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Давлат солиқ қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республи-
каси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятини қонун 
ҳужжатларига мувофиқ, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий 
давлат ҳокимияти органларидан мустақил равишда амалга оши-
радилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон 
қарори билан тасдиқланган Тижорат фаолияти учун мўлжалланган 
товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги 
тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва 
импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталари-
ни бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-бандига мувофиқ, 
тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келув-
чи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни дав-
лат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича 
унинг ўзи шахсан келгани ҳолда давлат солиқ инспекциясида 
амалга оширилади.
Қуйидагилар ДСҚнинг асосий вазифаларидан бири бўлиб 
ҳисобланади:

давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ва солиқ қонун-
чилигига, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри 
ҳисобланишига, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишига риоя қилиниши 
юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш;

хўжалик юритувчи субъектлар, юридик ва жисмоний шахс-
лар фаолиятини рағбатлантириш бўйича қонун ҳужжатларини 
янада такомиллаштириш, уларга зарур имтиёзлар ва преферен-
циялар бериш юзасидан таклифлар киритиш;

республика назорат қилувчи органларининг хўжалик юри-
тувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича 
мувофиқлаштирилишини таъминлаш, ушбу ишларни ўтказишда 
бир-бирини такрорлашга ва суиистеъмолчиликларга йўл қўй-
маслик;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта ҳамда 
экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда ўз ваколатла-
ри доирасида қонунчиликка қатъий риоя этилиши юзасидан таъ-
сирчан назоратни амалга ошириш.
Шу билан бирга рўйхатдан ўтказувчи орган сифатида 


44
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ролини ҳам таъ-
кидлаш лозим. Марказий банк банклар ва кредит уюшмаларини 
рўйхатга олади, шунингдек банк операцияларини амалга ошириш 
ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради, кредит уюшмалари, ми-
крокредит ташкилотлари, гаровхоналар фаолиятини ва қимматли 
қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялайди.
Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб ту-
риш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаат-
лари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар, кредит 
уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар фао-
лиятини тартибга солади ҳамда назорат қилади, шунингдек улар 
томонидан ички назорат қоидаларига ҳамда жиноий фаолиятдан 
олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молия-
лаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ва-
колатли давлат органига тақдим этиш тартибига риоя этилиши 
устидан мониторинг ҳамда назорат қилади.
Марказий банк Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини 
бошқаради.
Банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олиш, банклар, 
кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхона-
ларга лицензиялар бериш ҳақ эвазига, Марказий банк томонидан 
белгиланган тартибда амалга оширилади.
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
Сенатига ҳисобдордир. Марказий банк Бошқарувининг раисини 
Олий Мажлиснинг Сенати Ўзбекистон Республикаси Президен-
тининг тақдимига кўра тайинлайди ва лавозимидан озод этади.
Марказий банкнинг олий органи унинг Бошқарувидир. 
Бошқарув Марказий банк сиёсати ва фаолиятининг асосий 
йўналишларини белгилаб беради, банкни бошқаради.
Марказий банкнинг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, ваколат-
лари, ташкил этилиши ва фаолияти принциплари «Ўзбекистон 
Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонун
14
билан 
белгиланади.
Яна бир рўйхатга олувчи орган Ўзбекистон матбуот ва ахбо-
рот агентлиги бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон матбуот ва ахбо-
рот агентлиги ҳамда унинг ҳудудий тузилмалари оммавий ахбо-
рот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот 
14
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1995 й., 12-
сон, 247-модда.


45
воситалари, ахборотлар алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаачи-
лик фаолияти ҳамда даврий нашрларни тарқатиш соҳасида давлат 
сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги вазифа-
ларни ҳал этиш учун ваколат берилган давлат бошқаруви органи 
ҳисобланади.
Агентлик ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 
лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош 
директор бошчилик қилади.
Бош директор мақомига кўра вазирга тенглаштирилади.
ноширлик ва матбаачилик фаолияти, оммавий ахборот во-
ситалари, даврий нашрларни тарқатиш, шу жумладан кўрсатиб 
ўтилган фаолият турларини рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги дав-
лат сиёсатини амалга ошириш Ўзбекистон матбуот ва ахборот 
агентлигининг асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Рес-
публикаси оммавий ахборот воситаларининг ягона реестрини 
юритади.
Яна бир муҳим жиҳати, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агент-
лигининг оммавий ахборот воситаларини цензура қилиши, мате-
риалларни таҳрир қилиши ва оммавий ахборот воситалари фао-
лиятига бошқа ҳар қандай шаклда ноқонуний аралашиши қатъиян 
тақиқланади.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг фаолияти Ва-
зирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 274-сонли қарори
15
билан тасдиқланган Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги 
тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling