Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
2 - б о б .
РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАНЛАР 1-§. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ЎзР Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги- да тадбиркорлик субъектларини бевосита давлат рўйхатидан ўтказиш билан Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эса – Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими шуғулланади. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришгач, ЎзР Президентининг 1992 йил 8 январдаги ПФ-314-сонли Фармо- ни билан Ўзбекистон ССРнинг иттифоқ-республика Адлия вазир- лиги Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигига айланти- рилди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги ягона дав- лат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек инсоннинг конститу- циявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича фаолия- тини янада такомиллаштириш мақсадида 2003 йил 27 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллашти- риш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Вазирликка ЎзР Президенти томонидан лавозимга тасдиқ- ланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Адлия вазири бошчи- лик қилади. Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томони- дан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган беш нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади. ЎзР Адлия вазирлиги давлат бошқаруви органи ҳисобланади. ЎзР Адлия вазири ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради. Шуни таъкидлаш лозимки, адлия органлари ва муассасалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бево- сита вазирликка бўйсунади. ЎзР Адлия вазирлигининг энг муҳим вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири бўлиб тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқий таъминлаш самарадорлигини ошириш, хўжалик юритув- чи субъектларни ташкил этиш ва рўйхатга олиш жараёнини сод- 38 далаштиришга йўналтирилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора- тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишда қонунчиликка риоя қилинишини таъминлаш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қуйи- даги тадбиркорлик субъектлари бир вақтнинг ўзида уларни солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилади: аудиторлик ташкилотлари; • суғурталовчилар ва суғурта брокерлари; • биржалар; • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг • тегишли қарорлари билан акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялар ва холдинглар) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органлари; хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар; • Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган бозорлар; • солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва қонун ҳужжатларида • назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари томонидан хорижий инвестициялар ишти- рокидаги корхоналар, тегишли равишда Қорақалпоғистон Респуб- ликаси ва вилоятларда ташкил этиладиган бозорлар ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда қонун ҳужжатларида назар- да тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар рўйхатга олинади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан дав- лат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади. Ўзбекистон Респуб- ликаси Адлия вазирлигида тадбиркорлик субъектларини бевоси- та давлат рўйхатидан ўтказиш билан Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эса – Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими шуғулланади. Бошқарма икки бўлимдан – давлат рўйхатидан ўтказиш ва ту- гатиш бўлимларидан иборат. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида ахборот-маълумот: манзил: Тошкент ш., Сайилгоҳ кўч. 5, инд. 100047; телефон 233–13–05, факс 233–48–44; е–mail – info@minjust.gov.uz, расмий сайт – www.minjust.uz. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling