Тадбиркорлик со


Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   220
Bog'liq
publications 09

2.2. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан 
ўтказишнинг хабардор қилиш тартиби
Тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш учун маъмурий 
сарф-харажатларни камайтириш, тадбиркорлик субъектлари-
ни давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишдаги бюрократик 
3
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 2-сон, 
11–12-сон иловаси. 


31
тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш йўли билан янада қулай 
шарт-шароитларни яратиш ва мавжуд муаммоларни бартараф 
этиш мақсадида, 2006 йилда Ўзбекистонда тадбиркорлик субъ-
ектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими тубдан ислоҳ 
қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 
24 майдаги ПҚ-357-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат 
рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби-
ни жорий этиш тўғрисида»ги қарори билан 2006 йилнинг 1 сен-
тябридан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига 
олишнинг хабардор қилиш тартиби ўрнатилди, ер майдонлари 
ажратиб бериш, газ ва электр тармоқларига улаш тўғрисида, шу-
нингдек, лицензияланадиган фаолият турлари бўйича қарор та-
лаб этиладиган тадбиркорларни рўйхатга олиш бундан мустасно 
(ушбу тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш рухсат бериш 
тартиби асосида амалга оширилади)
4
.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг 
хабардор қилиш тартибининг жорий этилиши рўйхатдан ўтказиш 
амалиётини сезиларли даражада яхшилади. Асосий ижобий нати-
жалар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун 
тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилди;
илгари давлат статистика органлари (статистик кодлар бериш) 
ва ички ишлар органлари (мухр ва штамп тайёрлашга рухсат бе-
риш) томонидан амалга оширилган айрим функциялар рўйхатдан 
ўтказувчи органга ўтказилди. Тадбиркорлар энди ўзлари СТИР 
олишлари, мухр ва штамп тайёрлашга рухсат олишлари шарт 
эмас;
тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни рад 
этишнинг асосларининг аниқ рўйхати белгиланди

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling