Тадбиркорлик со


-§. Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   220
Bog'liq
publications 09

2-§. Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги 
Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш 
инспекциялари
Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияла-
ри тегишли туман (шаҳар)лар ҳокимлари олдида ҳисобдордир. 
Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъ-
ектларини рўйхатга олиш инспекциялари барча тадбиркорлик 
субъектлари, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги 
корхоналарни рўйхатга олади, қонун ҳужжатларига мувофиқ 
давлат рўйхатидан ўтказиш Адлия вазирлиги ва унинг 
ҳудудий тузилмаларига, шунингдек бошқа давлат органлари-
га юклатилган тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно. 
Тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар 
яратиш ҳамда расмийлаштиришнинг босқичма-босқич рўйхатдан 
ўтказиш принципига ўтиш мақсадида Ўзбекистон Республи-
каси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-
сонли «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан 
ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш 
тўғрисида»ги қарори билан туман (шаҳар)лар ҳокимликлари 
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш ин-
спекциялари ташкил этилди.
Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари 
тегишли туман (шаҳар)лар ҳокимлари олдида ҳисобдордир.
Инспекция туман (шаҳар) ҳокимлиги тузилмасига киради ва 
юридик шахс ҳисобланмайди, ўз мулкида, хўжалик юритишида 
ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди, 
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ва бошқа шахслар 
билан ўз номидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга кириши-
шига ҳақли эмас.
Инспекцияга туман (шаҳар) ҳокими томонидан лавозимга та-
йинланадиган ва озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади. Ин-
спекция ходимлари ҳам туман (шаҳар) ҳокими томонидан лаво-
зимга тайинланади ва озод этилади.
Инспекция бошлиғи ва ходимлари давлат хизматчила-
ри ҳисобланади ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича 
ҳокимликнинг тегишли мустақил бўлимлари ходимларига тенг-
лаштирилади.
Инспекция қуйидагилардан иборат:
1) биттадан учтагача штат бирлиги доирасида давлат рўй-
хатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш бўйича бўлим (мутахассис);


40
2) иккитадан бештагача штат бирлиги доирасида рухсат бе-
рувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича бўлим (сектор).
Қуйидагилар инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни мўлжаллаётган 
ариза берувчининг ҳужжатларини қабул қилиш, қонун ҳуж-
жатларида назарда тутилган ҳолларда ҳужжатларни ҳамда бунинг 
учун зарур бўлган асосларни экспертизадан ўтказиш;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида муҳан-
дислик коммуникацияларига (газ билан таъминлаш, энергия би-
лан таъминлаш, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик 
билан таъминлаш, телефон алоқаси тармоқлари) уланиш, турар 
жойларни нотурар жой тоифасига ўтказиш, объектларни қуриш 
ва реконструкция қилишга техник шартларни белгиланган тар-
тибда расмийлаштириш учун, шунингдек муҳр ва штамп тайёр-
лашга рухсатнома олиш учун уларнинг ваколатлари доирасида 
мажбурий тартибда келишиладиган ва рухсат олинадиган тегиш-
ли ташкилотларни аниқлаш;
юқорида кўрсатилган рухсат берувчи ҳужжатларни расмий-
лаштиришни ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик субъектларини 
давлат рўйхатидан ўтказиш, реестрни юритиш, шунингдек, улар-
ни солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш;
ариза берувчига барча рухсат берувчи ҳужжатлар билан 
унинг тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан 
ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш.
Инспекция юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида 
қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) давлат рўйхатидан ўтказиш учун (шу жумладан, таъсис 
ҳужжатларидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан 
ўтказиш учун, шунингдек тугатилиши муносабати билан давлат 
реестридан чиқариш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул 
қилиш ва экспертизадан ўтказиш;
б) тадбиркорлик субъектларининг давлат реестрини юритиш;
в) тадбиркорлик субъектларини солиқ ва статистика органла-
рида ҳисобга қўйишни ташкил этиш ҳамда муҳр ва штамп тайёр-
лаш учун ички ишлар органларининг рухсатномасини олиш;
г) статистика кодлари ва солиқ тўловчининг идентифика-
ция рақамини кўрсатган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилганлик 
тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек муҳр ва штамп тайёрлаш 
учун ички ишлар органларининг рухсатномасини тадбиркорлик 
субъектларига бериш;


41
д) йилнинг ҳар чорагида рўйхатдан ўтказилган ва ҳисобда 
турган рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сонини 
солиқ ва статистика органлари билан солиштириш;
е) ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида 
лойиҳалашдан олдинги рухсат берувчи (бошланғич рухсатно-
малар) ҳужжатларни, шунингдек, объектларни қуришга, ре-
конструкциялашга ва йўналишини ўзгартиришга зарур бўлган 
муҳандислик коммуникацияларига (газ билан таъминлаш. энергия 
билан таъминлаш, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик 
билан таъминлаш, телефон алоқаси тармоқлари) уланиш тех-
ник шартлари, геодезик топографик карталар, архитектура-
режалаштириш топшириқларини расмийлаштириш;
ж) объектни йўналишини ўзгартириш ва реконструкциялашга 
тегишли рухсатномаларни олишни таъминлаш;
з) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун турар 
жойларни нотурар жой тоифасига ўтказиш учун рухсат берувчи 
ҳужжатларни оператив расмийлаштириш;
и) якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)
ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш ва 
лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш;
к) янгидан ташкил қилинаётган тадбиркорлик субъектларини 
текширишларии рўйхатга олувчи дафтар билан таъминлаш;
к
1
) франшизинг тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйха-
тидан ўтказиш журналини юритиш (муҳим ўзгартиришлар, 
қўшимчалар ёки бекор қилиш);
л) тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш 
ҳамда рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан 
боғлиқ бўлган бошқа функцияларни амалга ошириш. (Шаҳар ва 
туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини 
рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида намунавий низом 
рўй.рақ. 1279-сон 27.09.2003й.)
11
.
Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркор-
лик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари барча тадбир-
корлик субъектлари, шу жумладан хорижий сармоя иштирокида-
ги корхоналарни рўйхатга олади, қонун ҳужжатларига мувофиқ 
давлат рўйхатидан ўтказиш Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий 
тузилмаларига, шунингдек бошқа давлат органларига юклатилган 
тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно
12
.
11
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва органлари 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бюллетени, 2003 й. 17–18-сон.
12
2.1 бўлимга қаранг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги


42
Тадбиркорлик субъекти ёки унинг таъсисчиси (кейинчалик - 
ариза берувчи) қуйидагиларга мурожаат этиши мумкин:
тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш билан 
бир вақтда рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш;
тадбиркорлик субъектига рухсат берувчи ҳужжатларни рас-
мийлаштиришмасдан давлат рўйхатидан ўтказиш.
Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун инспек-
цияга аввал рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари (рухсат 
берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ва расмийлаштирма-
ган), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, 
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятларни 
адлия бошқармаларида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектла-
ри мурожаат этишлари мумкин.
Тадбиркорлик субъектлари рухсат берувчи ҳужжатларни 
расмийлаштириш учун аввал инспекцияга мурожаат этганларми 
йўқми, қатъи назар зарурат юзасидан тегишли рухсат берувчи 
ҳужжатларни расмийлаштириш учун мурожаат этадилар.
Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва рух-
сат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича қўшимча, 
инспекциядан фарқ қилувчи тузилмалар ташкил этишга йўл 
қўйилмайди. Ариза берувчига инспекциянинг мажбуриятларини 
юклаш қатъиян ман этилишини ҳар доим ёдда тутиш ва унутмас-
лик лозим.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling