Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   220
Bog'liq
publications 09

тўлови ҳужжати – бу тадбиркорлик субъектини давлат 
рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи тўланганлиги фактини 
тасдиқловчи ҳужжатдир.
Фирма номларининг марказлаштирилган маълумот-
лар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини 
тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль (фирма номининг 
захирага олиниши тасдиғи) ҳақида гапирар эканмиз, авва-
36
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37–38-сон, 
370-модда.


111
ло фирма номи ўзи нима эканлигига аниқлик киритиш мақсадга 
мувофиқ. «Фирма номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республика-
си Қонунига
37
мувофиқ, фирма номи юридик шахс бўлган тижорат 
ташкилотининг индивидуал номи бўлиб, унга доир мутлақ ҳуқуқ 
юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтда юзага келади. 
Юридик шахс тўлиқ фирма номи билан бирга қисқартирилган 
фирма номига ҳам эга бўлиши мумкин. Юридик шахснинг фир-
ма номида унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилиши керак. 
Қонунда назарда тутилган ҳолларда фирма номида юридик шахс 
фаолиятининг хусусияти кўрсатилиши керак.
Фирма номида:
1) давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки но-
давлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ 
номи;
2) тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган 
шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда 
бериладиган рухсатсиз;
3) фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб 
чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши 
мумкин бўлган белгилар;
4) жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принцип-
ларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.
Фирма номида:
илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа юридик шахс но-
мига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабно-
ма берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари;
илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига 
рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома 
берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро 
шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай муҳофаза 
қилинадиган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);
белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган 
товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);
белгиланган тартибда қонун ҳужжатлари билан муҳофаза 
қилинадиган товарлар келиб чиққан жойларнинг номлари билан, 
шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига 
рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, адаштириб юбо-
риш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар ҳам 
кўрсатилмаслиги керак.
37
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37–38-
сон, 370-модда.


112
Фирма номи юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган 
вақтдан эътиборан, чет эл юридик шахсининг фирма номи эса, чет 
эл юридик шахси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик 
муомаласи иштирокчиси сифатида фаолиятни амалга ошириш-
ни бошлаган санадан эътиборан ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза 
қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 
фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида 
сўраб олинадиган қулай фирма номларини захирага олиш таъ-
сисчиларнинг ўзлари томонидан ёки рўйхатга олаётган орган то-
монидан электрон талабнома асосида Интернет тармоғи орқали 
амалга оширилади.
Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг 
марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан 
белгиланади. Электрон захирага олиш тизими ва фирма номла-
рининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тар-
тиби Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 
2011 йил 1 июлдаги 3-мб-сон қарори билан тасдиқланган Элек-
трон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаш-
тирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги 
йўриқнома(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томо-
нидан 2011 йил 2 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 
2251) асосида амалга оширилади.
Таъсисчининг танловига кўра Интернет тармоғи орқали фир-
ма номини захирага олиш қуйидагича амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 
www.stat.uz расмий сайтига бевосита мурожаат қилиш йўли би-
лан;
тегишли рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиш йўли 
билан.
Юридик шахсларнинг фирма номини захирага олиш 
Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги 
Қонуни билан белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда амал-
га оширилади.
Фирма номини захирага олиш учун таъсисчилар рўйхатга 
олувчи органга оғзаки мурожаат қилган тақдирда, рўйхатга олув-
чи органнинг масъул ходимлари электрон талабномани бир соат 
ичида Интернет тармоғи орқали расмийлаштиришлари лозим.
Фирма номини захирага олиш учун электрон талабномани ол-
гач Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 


113
масъул ходимлари фирма номларининг марказлаштирилган маъ-
лумотлар базасига тегишли ёзувни киритиш йўли билан, 8 иш 
соатидан ошмаган муддатда, қулай фирма номини захирага олиш 
бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширишлари шарт.
Оғзаки мурожаат, электрон талабномани қабул қилиш ва қу-
лай фирма номларини захирага олиш учун тўлов ундирилмайди.
Захирага олинган фирма номининг амал қилиш муддати захи-
рага олиш санасидан бошлаб 60 кунни ташкил қилади.
Илгари Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтка-
зилган юридик шахслар номлари ёки захирага олинган қулай фир-
ма номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки 
уларга ўхшаш бўлган белгилар мавжуд бўлган фирма номлари, 
шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номла-
ри тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси талабларига зид бўлган 
фирма номлари захирага олинмайди.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling