Тадбиркорлик со
тақдим қилинадиган ҳужжатлар
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
тақдим қилинадиган ҳужжатлар
Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жисмоний шахс томонидан ўз яшаш жойидаги Инспекцияга келган ҳолда ёки почта алоқаси орқали қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади. хабардор қилиш тартибида 10а-иловага мувофиқ шаклдаги • ариза-хабарнома; рухсат бериш тартибида 9а-иловага мувофиқ шаклдаги ариза. • Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза (ариза-хабар- нома)га қуйидагилар илова қилинади: 3х4 см ўлчамдаги иккита фотосурат; • давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги • ҳақидаги банк тўлов ҳужжати; уч нусхада муҳр ва штамп эскизлари (якка тадбиркор • хоҳишига кўра); паспорт нусхаси. • Юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини давлат рўй- хатидан ўтказиш учун Инспекцияга деҳқон хўжалиги раҳбари то- монидан шахсан ўзи келиб ёки почта алоқаси орқали қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади: хабардор қилиш тартибида 10а-иловага мувофиқ шаклдаги • ариза-хабарнома; рухсат бериш тартибида 9а-иловага мувофиқ шаклдаги ариза. • Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза (ариза-хабар- нома)га қуйидагилар илова қилинади: деҳқон хўжалигини юритиш учун туман ҳокимининг ер • участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори; уч нусхада муҳр ва штамп эскизлари (аризачининг хоҳишига • кўра); паспорт нусхаси. • Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари иморатлар ва иншоотлар қуриш ҳуқуқисиз берилади. Мазкур қоида якка тар- тибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга илгари берилган ёки бериладиган ер участкала- рига татбиқ этилмайди. Деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкалари- нинг аниқ ўлчамлари ер ресурсларининг мавжудлиги, аҳолининг зичлигига қараб белгиланади. Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) ҳокими томо- 117 нидан ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалалари- ни кўриб чиқувчи комиссиянинг ижобий хулосаси асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади. Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун 0,06 гектар до- ирасида томорқа ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи реализация қилиниши мумкин. Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасини олиш- га муҳтож бўлган фуқаролар яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимига оиласининг таркибини ва ер участкасининг мўлжал- ланган жойини кўрсатган ҳолда ариза беради. Туман (шаҳар) ҳокими ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг хулосаси асо- сида деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкала- ри бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки аризачига ер участ- каси бериш бўйича асослантирилган рад жавобини юборади. 10-илова _____________________________ га (рўйхат ўтказувчи органнинг номи) ____________________________ дан (ариза берувчининг Ф.И.О.) Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling