Тадбиркорлик со


Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисида


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   220
Bog'liq
publications 09

Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисида
ГУВОҲНОМА
№ ____________ _______ й. « _______ » _____________ 
________________________________________________________
(туман (шаҳар), вилоят) 
____________________________________________тадбиркорлик
субъектларини рўйхатдан ўтказиш Инспекцияси томонидан _____
________________________________________________________
__________________________________________________нинг 
(якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик 
шахснинг тўлиқ номи)
муҳандислик коммуникацияларига улаш учун рухсат берувчи 
ҳужжатлари ҳамда _______________________________________
________________________________________________________
_____________________________________________________ га
(қурилиш, объектни қайта қуриш, турар жойни нотурар жойга ўтказиш)
рухсат бериш (розилик) расмийлаштирилди. 
Мазкур гувоҳномага қуйидагилар илова қилинади: 
1. _____________________________; 
2. ____________________________; 
3. ____________________________; 
4. ____________________________; 
5. ____________________________; 
6. ____________________________. 
Инспекция бошлиғи
________________________ 
М.Ў. 
(Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг 
хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом 7 ИЛОВАСИ га қаранг)


129
6-
§
. Тадбиркорлик субъектларини тегишли органларда 
ҳисобга қўйиш (ПҚ-357 30-32-б. ва ВМҚ 357-сон 18-б.)
Тадбиркорлик субъектларини ҳисобга қўйиш солиқ ва ста-
тистика органлари томонидан тадбиркорлик субъектини жалб 
қилмаган ҳолда амалга оширилади.
6.1. Хабардор қилиш тартиби
Давлат рўйхатидан ўтказишнинг хабардор қилиш тартиби-
да рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказилган 
кундан бошлаб бир иш кун мобайнида 13-иловага мувофиқ шакл 
бўйича у ҳақдаги давлат реестридан олинган маълумотлар ва 
ариза-хабарнома нусхасини тадбиркорлик субъекти жойлашган 
жойдаги:

юридик шахслар бўйича – давлат статистика органла-
ри, давлат солиқ хизмати органлари ва ички ишлар органларига 
(муҳр ва штамп эскизлари ва муҳр ва штампни тайёрлашга рух-
сатнома нусхасини илова қилган ҳолда - ички ишлар органлари 
учун);

якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан 
ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича – давлат солиқ 
хизмати органлари ва ички ишлар органларига (муҳр ва штамп 
эскизлари ва муҳр ва штампни тайёрлашга рухсатнома нусхасини 
илова қилган ҳолда – ички ишлар органлари учун);

акциядорлик жамиятлари бўлган юридик шахслар бўйича – 
қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ваколатига эга 
давлат органига расман тақдим этади.
Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш фойдаланиш ва 
уларни йўқ қилиш Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва 
улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 
1077, 2001 йил 27 октябрь)га мувофиқ амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъектларини ҳисобга қўйиш солиқ ва ста-
тистика органлари томонидан тадбиркорлик субъектини жалб 
қилмаган ҳолда амалга оширилади.
Юқорида кўрсатилган маълумотлар (13-иловага мувофиқ дав-
лат реестридан олинган шакл бўйича) олингач 2 иш кунида мо-
байнида:
давлат солиқ хизмати органлари – юридик шахсни, якка тар-
тибдаги тадбиркорни, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган 
деҳқон хўжалигини, шу жумладан бюджетдан ташқари Пенсия 
жамғармасига, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси 
5 – 1773


130
ва Республика йўл жамғармасига (тегишли жамғармаларга 
тўловчилар ҳисобланган субъектлар учун) суғурта бадаллари 
тўловчилар сифатида ҳисобга қўяди;
давлат статистика органлари – рўйхатдан ўтказувчи ор-
ган томонидан берилган статистика хос рақамларининг субъ-
ект томонидан ариза-хабарномада кўрсатилган маълумотларга 
мувофиқлигини текширади (бунда ариза-хабарномадаги маълу-
мотларнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш амалга оши-
рилмайди) ва юридик шахсни корхоналар ва ташкилотларнинг 
Ягона давлат регистрига киритади.
Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ёки берил-
ган статистика хос рақамларида рўйхатдан ўтказувчи орган томо-
нидан йўл қўйилган хатолар аниқланган ҳолда, давлат солиқ хиз-
мати органлари ёки давлат статистика органлари 1 иш куни ичида 
электрон почта ёки факсимил алоқа орқали аниқланган хатолар 
ҳақида тегишли рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган тегишли хабарномани олгач 1 иш 
куни ичида тегишли давлат реестларига ўзгартиришлар киритади, 
давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги янги гувоҳномани 
расмийлаштиради, тадбиркорлик субъектига маълум қилади 
ва унга давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги мазкур 
гувоҳномани беради.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling