Тадбиркорлик со
Улуш (ҳисса) ёки акция бошқага ўтказиш
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.1.5. Тадбиркорлик субъектини қайта ташкил этиш
- 8.1.6. Муассислар таркибига хорижий шахс кирган тақдирда
8.1.4. Улуш (ҳисса) ёки акция бошқага ўтказиш
Улуш (ҳисса) ёки акция бошқага ўтган тақдирда – ушбу улуш (ҳисса) ёки акциянинг бошқага ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат ва шу кабилар); 51 Фирма номининг захирага олиниши тасдиғи давлат рўйхатидан ўтказиш тартибида олинади. 142 8.1.5. Тадбиркорлик субъектини қайта ташкил этиш Тадбиркорлик субъекти ажратиб чиқариш ва қўшиб олиш шак- лида қайта ташкил этилган тақдирда – қайта ташкил этилаётган юридик шахсга маълум бўлган барча кредиторлар қайта ташкил қилиш ҳақида ёзма равишда хабардор этилганлигининг ва ом- мавий ахборот воситаларида ахборот эълон қилинганлигининг тасдиғи, қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг уларнинг барча кредиторлар ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятла- ри бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, қўшиб олинаётган юридик шахснинг муҳр ва штампи. 8.1.6. Муассислар таркибига хорижий шахс кирган тақдирда Таъсис ҳужжатларига муассислар таркибига хорижий шахс кириши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда рўйхатдан ўтказган органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан олинган, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида на- зарда тутилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг консул- лик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган, булар мавжуд бўлмаган тақдирда, муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида мазкур мамлакат- нинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилиниб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консул- лик бошқармасида тасдиқланган кўчирма тақдим этилади. Хо- рижий муассис тўғрисида савдо реестридан кўчирмада хорижий юридик шахснинг номи, унинг жойлашган манзили, устав фон- ди миқдори, ташкилий-ҳуқуқий шакли, рўйхатдан ўтказилган са- наси, фаолият кўрсатиш муддати ҳамда хорижий юридик шахс номидан имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳақида маълу- мотлар кўрсатилиши керак. Ушбу кўчирма берилган пайтдан бошлаб 1 йил муддат ичида ҳақиқий ҳисобланади. Жисмоний шахс – норезидент ўз паспортининг нусхаси тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар давлат тилига таржима қилинган, таржима белгилан- ган тартибда нотариал тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши керак. Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига 143 улуши интеллектуал мулк бўлса, у ҳолда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоловчи томонидан тузил- ган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши керак; ҳар бир таъсисчи томонидан корхона устав фондидаги ўз улу- шининг 30 фоизини киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (вақтинчалик сўмлардаги ва валютадаги жамловчи ҳисоб рақамларига пул маблағлари киритилганлиги ҳақида банк маълу- мотномаси, мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси, киритилаётган мол- мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар). Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling